Душанба куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, куннинг иккинчи ярмида ҳаво +8…+13 даражагача исийди, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» хизмати.

18 декабрь куни шимоли-ғарбий ҳудудларига нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғади.

19 декабрь куни нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Жанубда ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

20−22 декабрь кунлари республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 20 декабрь, чоршанба куни айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши сақланиб туради.

19−21 декабрь кунлари даврида ҳаво ҳарорати кечалари −0…−5 даражагача, шимолда −5…−10 даражагача, кундуз кунлари −2…−7 даражагача пасаяди, бу ушбу давр учун бўлган меъёрий қийматлардан 2−3 даражага пастдир.

22 декабрдан ҳарорат кўтарила бошлайди, кундуз кунлари ҳаво +7…+9 даражагача исийди. Ҳавонинг исиши кейинги дам олиш кунларида ҳам давом этади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. 18−19 декабрь кунлари айрим жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанба куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +9…+11 даража бўлади. Сешанба куни вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 5−10 м/с тезликда эсади, 12−15 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +1…+3 даража, кундузи +3…+5 даража бўлади.

20−22 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари асосан −2…+1 даража, кундузи 20 декабрда +3…+5 даража бўлади, 21−22 декабрда +7…+9 даражагача аста-секин кўтарилади.