Ўзгидромет агентлиги 11−16 январь кунлари содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

Унга кўра, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудлари, жумладан:

  • Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Агентлик берган маълумотларга кўра, 11 январда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир, шимолда эса қор ёғиши кутилмоқда