Гидрометеорология хизмати агентлиги Тошкент ва Наманган вилоятларида 16−18 декабрь кунлари қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Бу кунларда кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши мумкин.

Шанба куни тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0…-5 даража совуқ бўлади.