Ўзгидромет агентлиги матбуот хизмати 13−14 январь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Шанба куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши, якшанба куни эса антициклон кириб келиши кутилмоқда, ушбу антициклон асосан Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига таъсир этади. Дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Дам олиши кунлари ҳарорат кечалари +2…+7 даража, кундуз кунлари +10…+15 даража илиқ атрофида бўлади. Шанба куни шимолда кечаси +0…+5 совуқ, кундузи +5…+10 илиқ бўлади, якшанаба куни кечаси ва кундузи +5…+10 совуққача пасаяди.

Шу кунларда тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, 13 январда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтда дам олиш кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кузатилади, шамол ўртача тезликда эсади, 13 январда +12…+15 м/с гача кучайиши мумкин. Кечаси ҳарорат +5…+7 илиқ, кундузи +12…+15 илиқ атрофида бўлади.