Ўзгидромет хизмати агентлиги декабрь ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётгани бўйича маълумот берди.

19 декабрда республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида, 20 декабрда марказий вилоятларда ва Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, декабрь ойининг охирги беш кунлик айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда (1−2 кун) ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Ҳарорат 18 декабрда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +5…+10, 19−20 декабрда кечаси −3…+2 даража бўлади, кундузи 0…+5 гача пасаяди.

21−31 декабрда ҳарорат кечалари 0…+5 илиқдан −3…−8 совуққача, кундуз кунлари 0…+5 илиқдан +7…+12 илиққача, шимолда кечалари 0…-5 совуқдан −10…−15 совуққача, кундуз кунлари 0…+5 дан −2…−7 совуққача ўзгариб туриши кутилмоқда.