«ўзгидромет» тегли мақолалар


27−29 август кунлари тоғли ҳудудларга сел келиши мумкин
24 август 2023, 12:17

27−29 август кунлари тоғли ҳудудларга сел келиши мумкин

Ўзбекистонга 26−28 август кунлари нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон бўлиши, 27−29 август кунлари тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Кундузи ҳарорат +23 даражагача пасаяди.

Дам олиш кунлари ҳарорат +30 даражагача пасаяди
11 август 2023, 11:45

Дам олиш кунлари ҳарорат +30 даражагача пасаяди

Жума куни Урал ҳудудларидан кириб келадиган салқин ҳаво ҳисобига дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +30…+32, жанубда +35 даражадан ошмайди. Ҳарорат тушиши келгуси ҳафтанинг ўртасигача давом этади.

Ҳафта салқин бўлади
7 август 2023, 12:28

Ҳафта салқин бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатилган салқин об-ҳаво жума кунгача давом этади. Ҳарорат +30…+35 даража атрофида бўлади. Ҳафта ўртасига бориб кунлар бироз исиши мумкин. Айрим жойларда қисқа ёмғир бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди
4 август 2023, 11:37

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди

Шанба куни Ўзбекистонга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Кундузи ҳарорат барча жойларда +35 даражагача, жанубда +38 даражагача пасаяди.

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
4 август 2023, 10:55

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

6−8 август кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Июлда Ўзбекистонда ҳарорат +40 даражадан юқори кунлар сони кўп бўлди
3 август 2023, 15:21

Июлда Ўзбекистонда ҳарорат +40 даражадан юқори кунлар сони кўп бўлди

Июль ойида Ўзбекистонда ҳарорат кўп йиллик ўртача қийматларга нисбатан +40 даража ва ундан юқори кунлар кўп бўлди: Тошкентда 8 кун (меъёр 2 кун), Термизда 24 кун (меъёр 16 кун), Нукусда 8 кун (меъёр 4 кун). Энг иссиқ июль ойи рейтингида эса 2019 ва 2021 йилларнинг июль ойларидан сўнг учинчи бўлди.

Август ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
31 июл 2023, 16:36

Август ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда август ойининг дастлабки беш кунида ҳарорат +40 даража атрофида бўлади, сўнгра +33…+38 даражагача пасаяди. Ойнинг иккинчи ярмида ҳарорат қисқа муддатга янада пасайиши мумкин. Фақат тоғли ҳудудларда ёмғир кутилмоқда. Умуман олганда, ой давомида ўртача иссиқ кузатилади.

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради
31 июл 2023, 11:04

Ҳафта давомида ўртача иссиқ ҳаво сақланиб туради

Бу ҳафта Ўзбекистонда ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳарорат +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +42 даражагача исийди. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасаяди
28 июл 2023, 11:14

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасаяди

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича кузатилган жуда иссиқ об-ҳаводан сўнг, пайшанба куни нисбатан салқин ҳаво кириб кела бошлади. Дам олиш кунларида Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсининг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
26 июл 2023, 14:18

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

27−30 июль кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Ҳафтанинг катта қисмида иссиқ яна кучаяди
24 июл 2023, 11:29

Ҳафтанинг катта қисмида иссиқ яна кучаяди

Бошланган ҳафтада Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +39…+42 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда, шунингдек, шимолда +43…+44 даражага етади. 27 июлдан Қозоғистондан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат +44 даражагача кўтарилади
20 июл 2023, 14:27

Ўзбекистонда келаси ҳафта ҳарорат +44 даражагача кўтарилади

24−27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келади. Ҳудудларда ҳарорат +41…+44 даражагача исийди. Баъзи жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ўзгидромет Тошкент каналларидаги сув сифатини текширди
14 июл 2023, 20:49

Ўзгидромет Тошкент каналларидаги сув сифатини текширди

Тошкент каналлари ва унинг атрофидаги сув омборларидан олинган намуналар энг кўп ифлосланган сув Салар канали, энг тозаси эса Анҳор канали ва Чорвоқда эканини кўрсатди. Булар 12 июлдаги бир кунлик маълумотлар, умуман олганда, Ўзгидромет мунтазам равишда таҳлиллар ўтказиб туради.

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди
14 июл 2023, 17:43

Ўтаётган ҳафтада Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди

Эрондан иссиқ тропик ҳавонинг кириб келиши ҳисобига 11 июлдан Ўзбекистон бўйлаб термик депрессия кузатилди. Бироқ бу давр узоқ давом этмади. Дам олиш кунларида ҳарорат пасаяди. Келгуси ҳафтада ҳарорат яна қисқа муддатга кўтарилиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ кучаяди
10 июл 2023, 11:21

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ кучаяди

Ўзбекистонга бу ҳафта Эрондан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ кучаяди. Кундузи ҳарорат +43…+45 даражагача кўтарилади. Жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. 14 июлда эса +33…+38 даражагача пасаяди.

Ўзбекистонда июнь ойи Ўрта Осиё иқлими учун жуда иссиқ ўтди
5 июл 2023, 13:02

Ўзбекистонда июнь ойи Ўрта Осиё иқлими учун жуда иссиқ ўтди

Ўзбекистонда июнь ойи Ўрта Осиё иқлими учун жуда иссиқ ўтди. Тошкентда бу ой кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июнь ойи бўлиб, 2021 йилги кўрсаткичдан ўтиб кетди. Синоптиклар шимоли-ғарбий ҳудудларга Россиядан салқин ҳаво кириб келиши туфайли об-ҳаво нисбатан салқин бўлганини ҳам қайд этди.

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
4 июл 2023, 09:50

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

5−7 июль кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Июль ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
27 июн 2023, 13:32

Июль ойида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Сўнгги 8 йил ичида Ўзбекистонда барча июль ойлари иқлим меъёридан иссиқроқ бўлди. Жорий йилда мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ойлик ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида ҳарорат яна кўтарилади
26 июн 2023, 11:28

Ҳафта давомида ҳарорат яна кўтарилади

Салқин якшанбадан сўнг ҳафта давомида ҳарорат +39…+41 даражага кўтарилади. Ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Ўзбекистонда сешанбадан бошлаб жазирама пасаяди
19 июн 2023, 11:57

Ўзбекистонда сешанбадан бошлаб жазирама пасаяди

Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистонга Кавказдан нисбатан совуқроқ ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ пасая бошлайди. Иш ҳафтаси охиригача ҳаво ҳарорати +33…+38 даража атрофида бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг