«ўзгидромет» тегли мақолалар


Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, ёмғир ёғади
6 ноябр 2023, 11:19

Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, ёмғир ёғади

Чоршанба куни Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. 8−9 ноябрда ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +13…+18, кечаси +3…+6 даражагача пасаяди. Жума куни ҳаво бироз исиб, ёғингарчилик кузатилмайди.

Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
31 октябр 2023, 12:28

Ноябрь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда ноябрь ойи қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Ой давомида ҳарорат кечалари 0…+10 даражагача, кундузи +7…+20 даражагача ўзгариб туради. Баъзан -2 даражагача тушиши мумкин. Ёғингарчилик меъёрий, баъзи жойларда кўпроқ бўлиши кутилмоқда.

Ёмғирли сешанбадан сўнг ҳаво ҳафта охиригача илиқ бўлади
30 октябр 2023, 11:17

Ёмғирли сешанбадан сўнг ҳаво ҳафта охиригача илиқ бўлади

Душанба куни Ўзбекистоннинг катта ҳудудида ҳаво ҳарорати илиқ бўлади. Сешанба куни ёмғир ёғиб, баланд тоғларда қор ҳам ёғиши мумкин. Ноябрь ойи бошидан ёғингарчилик тўхтайди. Ҳафта якунигача кунлар илиқ бўлади. Ҳарорат +17…+22 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Ҳафта илиқ бўлади
16 октябр 2023, 11:23

Ҳафта илиқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, ҳафтанинг иккинчи ярмида +22…+25 даражагача илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳаво анча илиқ, +7…+12 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади
13 октябр 2023, 11:33

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Эрталаб ҳарорат +3 даражагача пасаяди, якшанба куни кундузи +20 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфини эълон қилди
11 октябр 2023, 15:53

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфини эълон қилди

12−13 октябрь кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.

Ўзгидромет жума куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирди
10 октябр 2023, 14:20

Ўзгидромет жума куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирди

Ўзгидромет жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирди. Ҳарорат кундузи +10, кечаси +2 даражагача пасайиши мумкин.

Бу йилги қишда январдагидек аномал совуқ кутилмаяпти — Ўзгидромет
5 октябр 2023, 14:16

Бу йилги қишда январдагидек аномал совуқ кутилмаяпти — Ўзгидромет

Келаётган қиш мавсумида январь ойида кузатилганидек аномал ҳодисалар бўлиши кутилгани йўқ, дея маълум қилди Гидрометеорологик таъминот бошқармаси бошлиғи Азимжон Нарзуллаев. — Бироқ ҳарорат −7…−12 даражагача, шимолда −17…−22 даражагача тушиши мумкин.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
4 октябр 2023, 14:47

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

6−7 октябрь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳафта охирида ёмғир ёғади
3 октябр 2023, 11:31

Ўзбекистонда ҳафта охирида ёмғир ёғади

Пайшанба кунига қадар республиканинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳафта охирида Каспий денгиздан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат +20 даражагача пасаяди.

Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?
27 сентябрь 2023, 14:50

Октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтасида ҳарорат +23…+28 даража атрофида бўлади, сўнгра +13…+18 даражагача пасаяди. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 0…-3 даражагача тушиши ҳам мумкин. Ёмғир 4 кундан 8 кунгача кузатилади, қисқа муддатга қорга айланиши эҳтимоли бор.

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради
25 сентябрь 2023, 11:29

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради

Ўзбекистонда ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари ва эрталаб ҳарорат +12…+17 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари +30 даражагача исийди. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида тошқин хавфи эълон қилинди
18 сентябрь 2023, 14:07

Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида тошқин хавфи эълон қилинди

20−22 сентябрь кунлари ёғиши кутилаётган кучли ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Ўзбекистонда «иқлимий ёз» давом этмоқда — Ўзгидромет
12 сентябрь 2023, 14:25

Ўзбекистонда «иқлимий ёз» давом этмоқда — Ўзгидромет

Иқлимшуносларнинг фикрича, ҳақиқий куз ўртача кеча-кундузлик ҳарорат +20 даражадан пастга тушганда, ёмғир тез-тез ёққанда бошланади. Сентябрь ўртаси бўлишига қарамай, Ўзбекистонда ҳали «иқлимий ёз» давом этмоқда.

Тошкент ҳавосидаги чанг зарралари нормадан 43 марта кўп бўлди — Ўзгидромет
11 сентябрь 2023, 20:33

Тошкент ҳавосидаги чанг зарралари нормадан 43 марта кўп бўлди — Ўзгидромет

Душанба куни чанг бўронлари пойтахтдан ташқари Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сурхондарёда ҳам кузатилди. Ўзгидромет Тошкентда PM10 зарралари рухсат этилган нормадан 2,4 марта, PM2,5 зарралари эса 43 марта кўп бўлганини маълум қилди. Пойтахтда чанг душанба куни кечаси ҳам сақланиб қолади.

Август ойида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида рекорд миқдорда ёғингарчилик кузатилди
6 сентябрь 2023, 16:03

Август ойида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида рекорд миқдорда ёғингарчилик кузатилди

Одатда, август Ўзбекистонда энг қурғоқчил ой бўлсада, бу йил унинг сўнгги кунларида айрим ҳудудларда бир суткалик ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрдан бир неча марта кўп бўлди. Умуман олганда, 2023 йилги август ойи аввалгиларига қараганда совуқроқ бўлди.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
29 август 2023, 10:19

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

30−31 август кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
28 август 2023, 11:35

Ҳафта давомида ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +25…+30 даража атрофида бўлади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши, қисқа муддатли ёмғир ёғиб ўтиши мумкин.

Ўзбекистонда куз ойларида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?
25 август 2023, 18:21

Ўзбекистонда куз ойларида об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?

Сентябрда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати +18… +25 даража бўлиши кутилмоқда. Октябрда +12 даражагача, ноябрда эса +8 даражагача тушади, бироқ кечалари совуқ бўлади. Сентябрда ёғингарчилик миқдори меъёрдан камроқ, қолган ойларда эса меъёрга яқин бўлиши кутилмоқда, аммо жанубда кам бўлиши мумкин.

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
25 август 2023, 11:18

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Россиядан нам ва салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди. Якшанба куни барча ҳудудларда булутлилик кучайиб, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб ҳаво бироз салқинлашади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг