Ўзбекистонда дам олиш кунлари аксар ҳудудларда ёғингарчиликсиз ўтади. Ўзгидромет хабарига кўра, жума куни Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ёғингарчилик фақат республиканинг шарқий ҳудудларида баъзи жойларда бўлиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кундузи +5…+10 даражадан, шимолда −3…+2 даража атрофида бўлади.

Шанба куни Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёки қор ёғади. Кўп ҳудудларда ҳарорат кечаси 0…-5, кундузи +3…+8 даражагача, шимолда кечаси −8…−13 даража совуқ, кундузи +5 даражагача илиқ бўлади.

Якшанбада кун очиқ ва қуёшли бўлади. Ҳарорат кечаси -5 даражагача совуқ, кундузи +7…+10 даража илиққача кўтарилади. 20−21 январда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.