«об-ҳаво» тегли мақолалар


Шанба куни айрим вилоятларда ёмғир ёғади
30 сентябрь 2022, 11:36

Шанба куни айрим вилоятларда ёмғир ёғади

Шанба куни Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида бироз ёмғир ёғади. Якшанбада эса Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +21…+26 даража атрофида бўлади.

Ҳафта давомида ҳарорат бироз иссиқ бўлади
19 сентябрь 2022, 09:44

Ҳафта давомида ҳарорат бироз иссиқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво сокин, ёғингарчиликларсиз, бироз иссиқ бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари жануб вилоятларида ҳарорат +35 даражагача кўтарилади.

Дам олиш кунлари қулай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
16 сентябрь 2022, 11:37

Дам олиш кунлари қулай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, бироқ айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +27…+32 даража атрофида бўлади.

Ҳафта давомида ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади
12 сентябрь 2022, 11:57

Ҳафта давомида ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. 13 сентябрь кунидан совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекиниши бошлайди ва ҳаво +28…+30 гача исийди. Республиканинг тоғли ҳудудларида эса бироз ёмғир ёғади.

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади
9 сентябрь 2022, 14:09

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади, ҳарорат +23…+28 даражагача тушади. Якшанба куни кузги салқин қайд этилади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида шамол тезлиги 20−23 м/с га етиши мумкин.

Байрам кунлари об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади — Ўзгидромет
29 август 2022, 12:02

Байрам кунлари об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади — Ўзгидромет

Байрам кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво бироз иссиқроқ бўлади, ҳарорат +37 даражагача кўтарилади. Кечалари ва тонгги вақтларда ҳаво салқинлашади. Ҳафта давомида ёғингарчиликлар кутилмаяпти.

Ҳафта давомида қулай об-ҳаво сақланиб қолади
22 август 2022, 12:10

Ҳафта давомида қулай об-ҳаво сақланиб қолади

Ўзбекистонда мазкур ҳафта давомида ҳам қулай об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳарорат кундуз кунлари +30 даража, кечалари эса +17 даража атрофида бўлади. Ҳафта охирига келиб ҳаво бироз исийди.

Августда қандай об-ҳаво кузатилади?
1 август 2022, 15:15

Августда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда август ойида ҳаво ҳарорати июлга қараганда 1,5−2,5 даража салқинроқ бўлади. Бу йилги август нисбатан қулай ҳарорат билан бошланади ва ой охирига қадар устунлик қилади. Бироқ, жуда иссиқ об-ҳаво кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас, деб хабар қилди Ўзгидромет.

Дам олиш кунлари қулай ҳаво ҳарорати бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет
29 июл 2022, 12:18

Дам олиш кунлари қулай ҳаво ҳарорати бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати тунги вақтда +23 даражагача тушади, кундузи эса +36 даражадан ошмайди. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши, чўл зоналарда эса чанг-тўзонлар кўтарилиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даража юқори бўлади
22 июл 2022, 12:26

Дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даража юқори бўлади

Шанба-якшанба кунлари жазирама иссиқ сақланиб қолади. Эрондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даражага юқори бўлади. Ҳаво кундузи +40…+45 даражагача, жануб ва чўл зоналарида +47 даражагача исиши кутилмоқда.

Олтита ҳудудда ҳарорат 47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
20 июл 2022, 11:56

Олтита ҳудудда ҳарорат 47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво ҳарорати 47 даражагача, Тошкентда эса 45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фарғона водийсида эса ҳарорат пастроқ бўлади, Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларидан музли сел келиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва шамолли бўлади
15 июл 2022, 15:54

Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва шамолли бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +36 даражадан +45 даражагача кўтарилади. Шанба куни шимолий ва чўл ҳудудларда, якшанба куни эса мамлакатнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар кўтарилади, шамол тезлиги 22−25 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида салқин ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёмғир ёғади
4 июл 2022, 12:33

Ҳафта давомида салқин ҳаво кузатилади, айрим жойларда ёмғир ёғади

Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво массаси кириб келиши ҳисобига 5 июлдан бошлаб барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати +30 даражагача пасаяди. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади
1 июл 2022, 11:38

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлади

Жума куни ҳаво бироз салқинлашганига қарамасдан, дам олиш кунлари ҳарорат +35…+45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фарғонанинг тоғли ҳудудларида эса музли сел келиш хавфи мавжуд. Ўзгидромет кейинги ҳафта бошида мамлакатга Волга бўйидан салқин ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.

Ўзбекистон аҳолисини июль ойида қандай об-ҳаво кутмоқда?
30 июн 2022, 18:34

Ўзбекистон аҳолисини июль ойида қандай об-ҳаво кутмоқда?

Июнь ойининг охирида баъзи ҳудудларда бу ой учун максимал ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар янгиланди. Ўзгидрометнинг хабар беришича, яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Июль ойида тоғли ҳудудлардан бошқа жойларда ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда
24 июн 2022, 23:39

Дам олиш кунлари жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Туркманистондан Ўзбекистонга жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бунинг натижасида ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилади. Ўзгидромет 25 июндан мамлакатда чилла бошланиши ва у 3 августгача давом этишини маълум қилди.

Дам олиш кунлари одатдагидан иссиқроқ бўлади
17 июн 2022, 11:54

Дам олиш кунлари одатдагидан иссиқроқ бўлади

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +34…+39 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан юқорироқ. Тошкент вилояти, Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин, баъзи жойларда шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучаяди.

Ҳафта иссиқ бўлиши кутилмоқда
13 июн 2022, 12:17

Ҳафта иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафта давомида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотига кўра, кундузи ҳарорат +42 даражагача кўтарилади, кечалари эса +21 даража атрофида бўлади. Душанба ва сешанба кунлари тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи мавжуд.

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди, ёмғир ёғиши мумкин
10 июн 2022, 12:32

Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди, ёмғир ёғиши мумкин

Шанба куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан бироз нам ва нисбатан салқин ҳаво кириб келади. Душанбагача айрим вилоятларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, +31…+33 даражагача тушади.

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда
9 июн 2022, 15:29

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 10−14 июнь кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида шамол кучайиши, сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг