«Ўзгидромет» марказининг маълумот беришича, жума куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.

Эрталаб республика шимолида ва Фарғона водийсида баъзи жойларга туман тушиши ҳисобига кўринувчанлик ёмонлашади.

Ҳарорат фони кечаги кундузига нисбатан бироз паст, аммо етарли даражада юқори бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудларида ҳаво харорати +15…+17 даражагача, жанубда эса +20 даража атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига маркази Қозоғистон устида бўлган совуқ антициклон таъсир этади. Ҳаво ҳарорати кечалари +3…+8 даражагача, кундуз кунлари +8…+13 даражагача пасаяди.

Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.

Совуқ ҳаво кириб келиши натижасида шимол ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15−20 м/с гача кучаяди.