«об-ҳаво» тегли мақолалар


Ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда
6 июн 2022, 12:17

Ҳафта давомида ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафта мобайнида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво очиқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати ҳудудларга қараб, +35…+42 даражагача кўтарилади. Айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши, жума куни эса баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади
3 июн 2022, 12:56

Дам олиш кунлари об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади

Дам олиш кунлари республиканинг кўпчилик қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилади. 3−4 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади?
30 май 2022, 20:03

Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет келаётган ёз аномал иссиқ бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Бироқ об-ҳавонинг ўта иссиқ бўлиши ҳам истисно қилинмайди, бу — Ўзбекистон иқлимининг ўзига хос хусусиятларидир, дея таъкидлади синоптиклар. Июнь ойи бўйича об-ҳаво прогнози.

Ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди, кунлар исий бошлайди
30 май 2022, 11:31

Ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди, кунлар исий бошлайди

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб, +35…+37 даражагача исийди. Фақат тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ёмғир ёғади ва ҳаво салқин бўлади
27 май 2022, 11:59

Дам олиш кунлари ёмғир ёғади ва ҳаво салқин бўлади

Жума куни Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида дам олиш кунлари барча ҳудудлар совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати +21…+26 даражадан юқори бўлмайди, шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда ёмғир ёғади ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари жала ёмғирлар ёғиши ва шамол кучайиши кутилмоқда
20 май 2022, 12:31

Дам олиш кунлари жала ёмғирлар ёғиши ва шамол кучайиши кутилмоқда

Ўзгидромет шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 28 м/с гача кучайишидан огоҳлантирди. Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига дам олиш кунлари деярли барча ҳудудларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши, тоғли ҳудудларда сел келиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг 9 вилоятига сел келиш хавфи эълон қилинди
13 май 2022, 09:45

Ўзбекистоннинг 9 вилоятига сел келиш хавфи эълон қилинди

Жума ва шанба кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади. Айрим жойларда бу дўлга ҳам айланиши мумкин. 9 вилоятга сел келиш хавфи бор. (Ҳудудлар рўйхати)

Ҳафта салқин бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади
10 май 2022, 12:32

Ҳафта салқин бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади

10−13 май кунлари ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда. Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлигининг кучайиши кутилмоқда. Ҳафта давомида тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

4 май куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда
3 май 2022, 12:49

4 май куни Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет прогнозига кўра, 4 май куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмаяпти.

Фарғона водийсида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин
27 апрель 2022, 09:28

Фарғона водийсида сел ҳодисалари кузатилиши мумкин

Ўзгидромет 27 апрель куни кучли ёғингарчилик туфайли Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади
25 апрель 2022, 12:28

Ҳафта давомида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Чоршанба ва пайшанба кунлари марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +27…+32 даражагача кўтарилади.

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
22 апрель 2022, 12:06

Якшанба куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва илиқ ҳаво давом этади, якшанба куни ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат бироз пасайиб, кундузи +25 даражадан ошмайди.

18 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ва шамол бўлиши кутилмоқда
18 апрель 2022, 18:35

18 апрель куни Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ва шамол бўлиши кутилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимли 18 апрель куни пойтахтда кучли шамол ва ёмғир ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шу сабабли, ҳокимлик пойтахт аҳолисидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўради.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда
18 апрель 2022, 11:25

Ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет ҳафтанинг биринчи ярмида республика бўйича ёмғир ёғиши кутилаётганини маълум қилди. Чоршанба кунигача баъзи ҳудудларда шамол 17−22 м/с гача кучаяди, натижада айрим жойларда чанг тўзон кузатилади. Ҳаво харорати эса +20…+28 даража атрофида бўлади.

18−20 апрель кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ва дўл ёғиши кутилмоқда
15 апрель 2022, 14:26

18−20 апрель кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ва дўл ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет 18−20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келишини маълум қилди. Натижада баъзи ҳудудларда кучли ёмғир ва дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан кунлар +35 даражагача исийди
11 апрель 2022, 11:59

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан кунлар +35 даражагача исийди

Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30…+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва иссиқ бўлиши кутилмоқда
8 апрель 2022, 11:49

Дам олиш кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилади. Туркманистондан зич булут қатламлари кириб келиши эвазига айрим ҳудудларда момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат 33 даражагача иссиқ бўлади
4 апрель 2022, 11:39

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат 33 даражагача иссиқ бўлади

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича ёз фасли каби қуруқ об-ҳаво кузатилади. Бу иқлимий меъёрдан +10 даражага юқори. 7 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари ҳарорат кўп йиллик қийматлардан 4−6 даража юқори бўлиши кутилмоқда
1 апрель 2022, 12:17

Дам олиш кунлари ҳарорат кўп йиллик қийматлардан 4−6 даража юқори бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати айрим жойларда 28 даражага етади.

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
28 март 2022, 11:50

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Март ойи охиригача республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат сешанба куни баъзи ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат жанубда +25 даражагача кўтарилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг