Ўзгидромет маркази ҳафта давомида — 5 декабрдан 9 декабргача бўлган даврдаги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Душанба куни Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан қор ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кундузи −3…+2 даража, шимолда −4…−9 даража бўлади.

Сешанба куни фақат республиканинг шарқий ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси −5…−10 даража, кундузи −3…+2 даража, республиканинг шимолий ҳудудларида кечаси −13…−15 даража, баъзи жойларда -20 даражагача, кундузи −4…−9 даража атрофида бўлади.

Сўнг иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг жануби-шарқий ҳудудларида, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 7−8 декабрь кунлари баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Ҳаво ҳарорати кечалари −3…−8 даражани, баъзи жойларда −10 даражагача, кундуз кунлари −3…+2 даражани, республиканинг шимолий ҳудудларида кечаси −8…−13 даражани, баъзи жойларда −15…−20 даражани, кундуз кунлари −2…−7 даражани ташкил этади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади, йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ўзгидромет иссиқроқ кийинишни, шунингдек йўлларда эҳтиёт чораларини кўришни тавсия этади.