Бугун, 19 декабрь кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, дея маълум қилди Ўзгидромет. Эрталаб республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида баъзи жойларига туман тушади. Ҳаво ҳарорати +7…+10 даража илиқ атрофида бўлади.

Эртага, 20 декабрь куни республиканинг катта қисмида +7…+10 даража илиқ бўлган ҳарорат билан қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади.

Фронт кириб келишида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди, ҳаво ҳарорати 0…+3 даража илиқгача пасаяди.

21 декабрда совуқ антициклон кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси −3…+2 даража, кундузи +3…+8 даража атрофида бўлади. Республика шимолида кечаси ҳарорат −9…−11 даражагача кучаяди, кундуз куни 0…-3 даражагача пасаяди.

22−23 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари −2…−5 даражагача, кундуз кунлари +2…+5 даражача пасаяди.

Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. 21−22 декабрь кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.