Дам олиш кунлари республиканинг кўпчилик қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилади. 3−4 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Ўзгидромет келаётган ёз аномал иссиқ бўлиши ҳақидаги гап-сўзларни рад этди. Бироқ об-ҳавонинг ўта иссиқ бўлиши ҳам истисно қилинмайди, бу — Ўзбекистон иқлимининг ўзига хос хусусиятларидир, дея таъкидлади синоптиклар. Июнь ойи бўйича об-ҳаво прогнози.
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб, +35…+37 даражагача исийди. Фақат тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.
Жума куни Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида дам олиш кунлари барча ҳудудлар совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати +21…+26 даражадан юқори бўлмайди, шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Айрим жойларда ёмғир ёғади ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини кузатилиши мумкин.
Ўзгидромет шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг шимолий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 28 м/с гача кучайишидан огоҳлантирди. Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига дам олиш кунлари деярли барча ҳудудларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши, тоғли ҳудудларда сел келиши кутилмоқда.
Жума ва шанба кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади. Айрим жойларда бу дўлга ҳам айланиши мумкин. 9 вилоятга сел келиш хавфи бор. (Ҳудудлар рўйхати)
10−13 май кунлари ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда. Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлигининг кучайиши кутилмоқда. Ҳафта давомида тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.
Ўзгидромет прогнозига кўра, 4 май куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмаяпти.
Ўзгидромет 27 апрель куни кучли ёғингарчилик туфайли Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида сел келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Чоршанба ва пайшанба кунлари марказий ва шарқий вилоятларнинг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +27…+32 даражагача кўтарилади.
Шанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва илиқ ҳаво давом этади, якшанба куни ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат бироз пасайиб, кундузи +25 даражадан ошмайди.
Тошкент шаҳар ҳокимли 18 апрель куни пойтахтда кучли шамол ва ёмғир ёғиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шу сабабли, ҳокимлик пойтахт аҳолисидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўради.
Ўзгидромет ҳафтанинг биринчи ярмида республика бўйича ёмғир ёғиши кутилаётганини маълум қилди. Чоршанба кунигача баъзи ҳудудларда шамол 17−22 м/с гача кучаяди, натижада айрим жойларда чанг тўзон кузатилади. Ҳаво харорати эса +20…+28 даража атрофида бўлади.
Ўзгидромет 18−20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келишини маълум қилди. Натижада баъзи ҳудудларда кучли ёмғир ва дўл ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30…+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилади. Туркманистондан зич булут қатламлари кириб келиши эвазига айрим ҳудудларда момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича ёз фасли каби қуруқ об-ҳаво кузатилади. Бу иқлимий меъёрдан +10 даражага юқори. 7 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Дам олиш кунлари республиканинг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати айрим жойларда 28 даражага етади.
Март ойи охиригача республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат сешанба куни баъзи ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат жанубда +25 даражагача кўтарилади.
Наврўз байрами куни республиканинг тўртта ҳудудидан ташқари бошқа жойларда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси кучсиз совуқ сақланиб туради. Кундуз куни ҳарорат бироз кўтарилади. 23 мартда Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан яна нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг