Ўзгидромет матбуот хизмати маълумотларига кўра, дам олиш кунлари об-ҳаво ўзгарувчан бўлади.

30 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати +4…+9 даража илиқ бўлади.

31 декабрь, шанба куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида эса ёғингарчилик фақат кечаси бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёки қор ёғиши кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси −2…+3, кундузи +2…+7 даражагача илийди.

Янги йил кечаси фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.

1 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасида қор ёғади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди. Кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Дам олиш кунлари тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.