Ўзбекистоннинг аксарият қисмида Янги йил байрами кечасида қор ёғиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет маркази директори Шерзод Хабибуллаев ўзининг Facebook`даги саҳифасида.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 31 декабрь куни кечга томон баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлади. Хусусан, ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кундузи +2…+7 даража, кечаси 0…+5 даража бўлади.

1 январь куни эса Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси −1…+6 даража, кечаси 0…+5 даража бўлади.

Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни жуда камдан кам ҳолларда қор билан кутиб олади. Статистик маълумотларга кўра, 31 декабрь куни Тошкентда ёғингарчилик ўртача 4−5 йилда 1 марта, 1 январь куни эса 2−3 йилда 1 марта ёғади. Бироқ, ҳар доим ҳам бу ёғингарчиликлар қор шаклида бўлмайди. Янги йил кечасида қор кўринишидаги ёғингарчилик жуда камдан кам ҳолларда кузатилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 31 декабрь куни ҳарорат кечаси −3…−8 даража, кундузи +8…+13 даражагача кўтарилганди.