2−4 январь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинади, дея хабар қилди Ўзгидромет.

Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар ҳамда дам олувчилар ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралди.

2 январдан Ўзбекистон ҳудудига Кавказ минтақаларидан нам ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда.

2−3 январь кунлари республика бўйлаб шамолнинг тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши, Навоий ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида 25−30 м/с гача етиши мумкин.

3−4 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлади.