Ўзгидромет маркази ҳафта давомида — 14 ноябрдан 18 ноябргача бўлган даврдаги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Душанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида атмосфера фронти ўтишида ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида эса бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат +9…+14 даража илиқ атрофида бўлади.

15 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келишида Қорақалпоғистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, Устюртда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳаво ҳарорати меъёр атрофида сақланиб туради.

16 ноябрда совуқ ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати +5…+7 даража илиқгача пасаяди, бу ушбу куннинг меъёридан +8…+0 даражага пастдир.

17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, лекин совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси −0…−2 даража совуқгача пасаяди, кундузи қуёш ҳисобига +8…+10 даража илиқгача исийди.

18 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

14−15 ноябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистон, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг кучайиши 25−28 м/с га етиши мумкин.

Шунингдек, 14−18 ноябрь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 15−16 ноябрда Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин, бунинг ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.