Ўзбекистон ҳудудига нисбатан юқори ҳарорат фонида Каспий денгизи, Туркманистон ва Эрон ҳудудларидан нам булутли массивлар кириб келиши давом этади, дея хабар қилди Ўзгидромет.

Шанба куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади.

Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида яна ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир жадал ёғади. Баланд тоғларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу кунларда ҳарорат деярли ўзгармайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 5−10 даража илиқ, кундуз кунлари 12−17 даража илиқ атрофида бўлади.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.