Дам олиш кунлари — 14−15 январь санасида совуқ об-ҳаво аста-секин кучсизлана бошлайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет маркази матбуот хизмати.

13 январь куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида қатламсимон булутлардан баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи яримда −7…−12 даража бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шанба куни ҳаво ҳарорати кечаси −12…−17 даражани, баъзи жойларда -20 даражагачани, кундузи −5…−10 даражани, баъзи жойларда -12 даражагачани ташкил этади.

Якшанба куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, у антициклоннинг совуқ перифериясини ортга сура бошлайди.

Якшанба куни ҳаво бироз илиқлашади, кечаси −12…−17 даража, кундузи −5…−10 даража бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Бунинг ҳисобига йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Ўзгидромет эҳтиёт бўлишни тавсия қилади.

13−16 январь кунлари қор кўчиши хавфи ортиши сабабли тоғли ҳудудларга бориш тавсия этилмайди.