Ушбу ҳафтада ҳаво иссиқ ва асосан қуруқ бўлади, кундузи ҳарорат +30 даражагача етади. Сешанба ва пайшанба кунлари айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.
10−13 сентябрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундузи +27…+32 даража атрофида бўлади.
Ўзбекистонда бу йилги август ойи меъёрдан 1−2 даражага илиқроқ бўлиб, барча кузатув йилларидаги энг илиқ учликка кирди. Қолаверса, ой қуруқ ўтди, ёмғир жуда кам ёғди. Ўзгидрометга кўра, 2024 йилнинг ёзини ҳарорат тартибига нисбатан қулай деб баҳолаш мумкин.
Жума кунидан Ўзбекистонга нисбатан совуқ ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланади. Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10…+15, кундузи +22…+27 даражагача пасаяди.
Сентябрнинг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат ҳукм суради. Кечаси ва тонгда +12…+17 даражали тетиклантирувчи салқинлик сезилади. Ҳаво кундузи +28…+33, баъзи жойларда 35 даражагача исийди. Кейин ойнинг охиригача ҳарорат пасайиб боради. Сўнгги ўнкунликда қисқа муддатли ёмғирлар кутилмоқда.
Август охири ва байрам кунларида Ўзбекистон бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади. 1 сентябрдан ҳарорат фони пасайиб, кундузи +28…+31, кечаси +13…+15 даража атрофида бўлади. Бу кунларда ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистонга ҳафта ўртасида нисбатан салқин ҳаво кириб келиб, ҳарорат 2−3 даражага пасаяди: кундузи +27…+30, жанубда +35 даражагача бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Жумадан ҳарорат аста-секин кўтарилишни бошлайди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат шанбада +34…+37, якшанба куни эса +30…+33 даража атрофида бўлади. Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Душанбадан ҳарорат аста-секин кўтарилади, лекин нисбатан қулай бўлади. Кундузи ҳаво +30…+35, баъзи жойларда +37 даражагача исийди. Айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Дам олиш кунлари салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Ҳарорат кундуз кунлари +27…+36, кечалари +17…+22 даражагача пасаяди. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ўтган ҳафта охирида пасайган ҳарорат янги ҳафта давомида яна кўтарилади. Душанбадан ҳаво +37…+43 даражагача исийди. Пайшанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларга салқин ҳаво кириб кела бошлайди, жума куни эса барча ҳудудларга тарқалади.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари нисбатан салқин об-ҳаво кузатилади: ҳарорат кундузи +33…+38 даража атрофида бўлади. Айрим тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ўтган июль ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўзининг рекорд кўрсаткичларидан анча узоқ бўлди, дея хабар берди Ўзгидромет. Ой охирида максимал ҳарорат +41, жанубда +46 даражага етди.
Ўзбекистонда ҳафта бошида ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. 8−9 августда иссиқ кучаяди ва аксарият ҳудудларда ҳаво +40…+44 даражагача исийди. Айрим кунларда тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳам мумкин.
Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +34…+39, жанубда ва чўл ҳудудларда +40…+42 даражагача бўлади. Тоғолди ва тоғли жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда. Ҳафта ўртасидан эса ҳарорат 2−3 даражага кўтарилади.
Ўзгидромет 25−29 июль кунлари кескин жазирама бўлиши ҳақида хабар берди. Шу кунларда ҳаво ҳарорати +40…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида +44…+45 даражагача кўтарилади.
Ўзбекистонда иш ҳафтаси бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Чоршанба кунидан бошлаб ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда, ҳаво +38…+43 даражагача қизийди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +34…+39, баъзи жойларда +40…+41 даражагача кўтарилади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.
Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво бироз булутли бўлади, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Чоршанбадан то иш ҳафтаси охиригача ёғингарчилик кузатилмайди, ҳарорат +34…+37, жануб ва чўл ҳудудларда +38…+40 даражагача бўлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг