«об-ҳаво» тегли мақолалар


Ҳафта ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
6 феврал 2023, 12:30

Ҳафта ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

Ўзбекистонда 6−8 февраль кунлари ҳаво илиқ бўлади. Ҳарорат +20 даражагача кўтарилади. Бироқ ҳафта ўртасида мамлакатга Россиядан совуқ антициклон кириб келади. Кундузи ҳарорат −2 даража, кечаси -12 даражагача пасайиши мумкин.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари бироз ёғингарчилик кузатилади
3 феврал 2023, 12:00

Ўзбекистонда дам олиш кунлари бироз ёғингарчилик кузатилади

Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 0…+5 даража, кундузи +5…+10 даража атрофида бўлади. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Ўзбекистонда февраль ойи ёғингарчиликка бой бўлади
31 январ 2023, 13:12

Ўзбекистонда февраль ойи ёғингарчиликка бой бўлади

Январнинг охирги кунларидаги совуқ февраль бошида ҳам сақланиб туради. Бу ойда ёғингарчилик кўп бўлади, баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Февраль охиригача ҳарорат кечалари +2…−5 даражагача, кундузи +2…+17 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Учта вилоятда кучли ёғингарчилик кузатилади
31 январ 2023, 09:44

Учта вилоятда кучли ёғингарчилик кузатилади

1−2 февраль кунлари Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида кучли ёғингарчилик кузатилади. 9 та вилоятда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим вилоятларда кучли шамоллар бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво таъсири кучсизланишда давом этади
27 январ 2023, 13:16

Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво таъсири кучсизланишда давом этади

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво массасининг аста-секин исиши давом этади. Ҳарорат кечалари −3…−12 даража, кундузи +2…+10 даражагача бўлади.

Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради
23 январ 2023, 12:06

Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради

Ўзбекистон бўйлаб совуқ ҳаво массасининг таъсири иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда мамлакатнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Совуқ ҳаво аста-секин чекина бошлайди — «Ўзгидромет»
16 январ 2023, 14:50

Совуқ ҳаво аста-секин чекина бошлайди — «Ўзгидромет»

Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳавони белгилаган Қозоғистон вилоятлари устидаги совуқ антициклон заифлаша бошлади. Ҳафта ўрталарига келиб кундузи ҳаво ҳарорати −3…+2 даражагача, кечаси −8…−13 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистонга якшанба кунидан бошлаб илиқ ҳаво кириб кела бошлайди
13 январ 2023, 11:37

Ўзбекистонга якшанба кунидан бошлаб илиқ ҳаво кириб кела бошлайди

Якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига илиқ ҳаво кириб кела бошлайди. Ҳарорат кечаси −12…−17 даража, кундузи −5…−10 даража бўлади.

Совуқ ҳаво таъсири 15 январга қадар давом этади — Ўзгидромет
13 январ 2023, 09:54

Совуқ ҳаво таъсири 15 январга қадар давом этади — Ўзгидромет

Ўзбекистонда совуқ ҳаво массасининг таъсири якшанбагача сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси −12…−17, айрим жойларда −20 даражагача совиши мумкин. Баъзи жойларда қор ёғади.

11 январдан ҳафта охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади
10 январ 2023, 13:03

11 январдан ҳафта охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

11 январдан ҳафта охиригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, асосан, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари −12…−20 даражача, кундузи −5…−12 даражагача пасаяди. Энг кучли совуқ — Устюртда ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида −30 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари илиқ ҳаво кузатилади
6 январ 2023, 11:36

Дам олиш кунлари илиқ ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда келаси ҳафта кутилаётган совуқ олдидан дам олиш кунларида ҳаво нисбатан илиқ бўлади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол кучаяди.

Ўзбекистонда 3 январь куни ёғингарчилик кутилмоқда
2 январ 2023, 15:41

Ўзбекистонда 3 январь куни ёғингарчилик кутилмоқда

2 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ минтақасидан антициклон кириб келади. 3 январь куни эса қарийб бутун мамлакат ҳудудини қамраб олади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши, шамол кучайиши кутилмоқда. 4 январда антициклон чекинишни бошлайди. Ҳафта охирига бориб илийди.

«Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
1 январ 2023, 18:14

«Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2−4 январь кунлари Тошкент вилоятидаги «Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Янги йил кечаси шарқий вилоятларда қор ёғиши мумкин
30 декабр 2022, 13:07

Янги йил кечаси шарқий вилоятларда қор ёғиши мумкин

Янги йил кечаси фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси −2…+3, кундузи +2…+7 даражагача илийди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида Янги йил байрами кечаси қор ёғиши мумкин
27 декабр 2022, 13:01

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида Янги йил байрами кечаси қор ёғиши мумкин

«Ўзгидромет» маркази директори Шерзод Хабибуллаев Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Янги йил байрами кечаси қор ёғиши мумкинлигини маълум қилди. Янги йилнинг илк кунида эса водий вилоятларида қор ёғади.

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида қор ёғади
19 декабр 2022, 12:34

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида қор ёғади

Чоршанба куни Кавказ ҳудудларидан кириб келадиган совуқ антициклон ўзи билан Ўзбекистонга ёмғир ва қорни олиб келади. Ҳаво ҳарорати кечалари −3…−5 даражага, кундузи +5 даражагача тушиб кетади. Кечаси ва эрталаблари туман тушиши, йўлларда яхмалаклар ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кузатилади
16 декабр 2022, 11:51

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кузатилади

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, дам олиш кунлари об-ҳаво қуёшли ва илиқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +5…+12 даражани, кечалари −3…+2 даражани ташкил этади. Республика бўйлаб айрим жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳафта давомида совуқ об-ҳаво кузатилади
5 декабр 2022, 12:10

Ҳафта давомида совуқ об-ҳаво кузатилади

Сешанба кунидан Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғиши тўхтайди, аммо совуқ об-ҳаво бутун ҳафта давомида сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати −3…+2 даража, кечаси −3…−8, шимолда баъзи жойларда −20 даражагача бўлади. Жойларда туман тушиб, йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.

Дам олиш кунлари ҳаво бироз совуқ бўлади
25 ноябр 2022, 11:29

Дам олиш кунлари ҳаво бироз совуқ бўлади

Жума куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +15…+17 даражагача, жанубда эса +20 даража атрофида бўлади. Дам олиш кунлари Қозоғистондаги совуқ антитциклон массалари таъсири ҳаво ҳарорати кундузи +8…+13 даража, кечаси +3…+8 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида ҳарорат одатдагидан юқори бўлиши кутилмоқда
21 ноябр 2022, 12:51 1

Ҳафта давомида ҳарорат одатдагидан юқори бўлиши кутилмоқда

Сешанба кунидан бошлаб иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат +15…+20 даража атрофида бўлиб, баъзи жойларда эса +23 даражагача кўтарилади. Республика бўйлаб айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг