Жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати кечалари 0−5 даража илиқ, баъзи жойларда эса -2 даражагача, кундуз кунлари +9…+14 даражагача бўлади.

Якшанба куни кечга томон республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Шимолда ва чўл ҳудудларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.