«об-ҳаво» тегли мақолалар


Совуқ ҳаво таъсири 15 январга қадар давом этади — Ўзгидромет
13 январ 2023, 09:54

Совуқ ҳаво таъсири 15 январга қадар давом этади — Ўзгидромет

Ўзбекистонда совуқ ҳаво массасининг таъсири якшанбагача сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси −12…−17, айрим жойларда −20 даражагача совиши мумкин. Баъзи жойларда қор ёғади.

11 январдан ҳафта охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади
10 январ 2023, 13:03

11 январдан ҳафта охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

11 январдан ҳафта охиригача Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, асосан, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари −12…−20 даражача, кундузи −5…−12 даражагача пасаяди. Энг кучли совуқ — Устюртда ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида −30 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари илиқ ҳаво кузатилади
6 январ 2023, 11:36

Дам олиш кунлари илиқ ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда келаси ҳафта кутилаётган совуқ олдидан дам олиш кунларида ҳаво нисбатан илиқ бўлади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади. Баъзи жойларда шамол кучаяди.

Ўзбекистонда 3 январь куни ёғингарчилик кутилмоқда
2 январ 2023, 15:41

Ўзбекистонда 3 январь куни ёғингарчилик кутилмоқда

2 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ минтақасидан антициклон кириб келади. 3 январь куни эса қарийб бутун мамлакат ҳудудини қамраб олади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши, шамол кучайиши кутилмоқда. 4 январда антициклон чекинишни бошлайди. Ҳафта охирига бориб илийди.

«Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
1 январ 2023, 18:14

«Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2−4 январь кунлари Тошкент вилоятидаги «Чимён» тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Янги йил кечаси шарқий вилоятларда қор ёғиши мумкин
30 декабр 2022, 13:07

Янги йил кечаси шарқий вилоятларда қор ёғиши мумкин

Янги йил кечаси фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси −2…+3, кундузи +2…+7 даражагача илийди.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида Янги йил байрами кечаси қор ёғиши мумкин
27 декабр 2022, 13:01

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида Янги йил байрами кечаси қор ёғиши мумкин

«Ўзгидромет» маркази директори Шерзод Хабибуллаев Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Янги йил байрами кечаси қор ёғиши мумкинлигини маълум қилди. Янги йилнинг илк кунида эса водий вилоятларида қор ёғади.

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида қор ёғади
19 декабр 2022, 12:34

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида қор ёғади

Чоршанба куни Кавказ ҳудудларидан кириб келадиган совуқ антициклон ўзи билан Ўзбекистонга ёмғир ва қорни олиб келади. Ҳаво ҳарорати кечалари −3…−5 даражага, кундузи +5 даражагача тушиб кетади. Кечаси ва эрталаблари туман тушиши, йўлларда яхмалаклар ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кузатилади
16 декабр 2022, 11:51

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кузатилади

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, дам олиш кунлари об-ҳаво қуёшли ва илиқ бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +5…+12 даражани, кечалари −3…+2 даражани ташкил этади. Республика бўйлаб айрим жойларга туман тушиши мумкин.

Ҳафта давомида совуқ об-ҳаво кузатилади
5 декабр 2022, 12:10

Ҳафта давомида совуқ об-ҳаво кузатилади

Сешанба кунидан Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғиши тўхтайди, аммо совуқ об-ҳаво бутун ҳафта давомида сақланиб қолади. Кундузи ҳаво ҳарорати −3…+2 даража, кечаси −3…−8, шимолда баъзи жойларда −20 даражагача бўлади. Жойларда туман тушиб, йўлларда яхмалак ҳодисалари кузатилади.

Дам олиш кунлари ҳаво бироз совуқ бўлади
25 ноябр 2022, 11:29

Дам олиш кунлари ҳаво бироз совуқ бўлади

Жума куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +15…+17 даражагача, жанубда эса +20 даража атрофида бўлади. Дам олиш кунлари Қозоғистондаги совуқ антитциклон массалари таъсири ҳаво ҳарорати кундузи +8…+13 даража, кечаси +3…+8 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида ҳарорат одатдагидан юқори бўлиши кутилмоқда
21 ноябр 2022, 12:51 1

Ҳафта давомида ҳарорат одатдагидан юқори бўлиши кутилмоқда

Сешанба кунидан бошлаб иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат +15…+20 даража атрофида бўлиб, баъзи жойларда эса +23 даражагача кўтарилади. Республика бўйлаб айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.

Шанба куни ёмғир ёғади, якшанба ёғингарчиликсиз ўтади
18 ноябр 2022, 13:06

Шанба куни ёмғир ёғади, якшанба ёғингарчиликсиз ўтади

Шанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, туман тушиши, 15−20 м/с гача шамол бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8, кундузи +10…+15 даража бўлади.

Ҳафта ўрталари совуқ бўлади, қор ёғиши ҳам мумкин
14 ноябр 2022, 11:45

Ҳафта ўрталари совуқ бўлади, қор ёғиши ҳам мумкин

Ўзбекистонга чоршанба куни Волга бўйидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Кечаси ҳарорат -2 даража, кундузи +10 даража атрофида бўлади. 14−18 ноябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунларида ҳаво қуруқ ва нисбатан илиқ бўлиши кутилмоқда
11 ноябр 2022, 11:37

Дам олиш кунларида ҳаво қуруқ ва нисбатан илиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва нисбатан қуруқ бўлади. Ҳарорат кундузи +9…+14 даража, кечаси эса +5 даража бўлиши прогноз қилинмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Дам олиш кунлари ёмғирли бўлади
4 ноябр 2022, 16:17

Дам олиш кунлари ёмғирли бўлади

Ўзбекистонга Каспий денгизи, Туркманистон ва Эрон ҳудудларидан нам булутли массивлар кириб келишда давом этади. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Ноябрь одатдагидан бироз қуруқроқ ва совуқроқ бўлади
1 ноябр 2022, 10:31

Ноябрь одатдагидан бироз қуруқроқ ва совуқроқ бўлади

Синоптиклар ноябрь одатдагидан бироз қуруқроқ ва совуқроқ бўлишини прогноз қилмоқда. Ой давомида илиқ ва совуқ тўлқинлар бир-бири билан ўрин алмашади. Ҳарорат кечалари +2…+8 даража, кундуз кунлари +5…+18 даражагача ўзгариб туради. Совуқ даврларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистонда сўнгги 22 йил ичида фақат 2014 йил иқлимий ҳарорати базавий меъёрдан паст кузатилган
26 октябр 2022, 11:08

Ўзбекистонда сўнгги 22 йил ичида фақат 2014 йил иқлимий ҳарорати базавий меъёрдан паст кузатилган

XXI аср бошланиши билан Ўзбекистонда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати 2014 йилдан ташқари барча йилларда меъёрдан юқори бўлиб келмоқда.

Ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли бўлади
24 октябр 2022, 18:37

Ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли бўлади

Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массаларининг бир қатор кириб келиши ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони белгилайди. Пайшанба ва жума кунлари қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бошланади, аммо кундузи ҳарорат +19 даражадан, кечаси эса +8 дан ошмайди.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади
14 октябр 2022, 11:28

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. Ҳарорат +29 даражагача етиши мумкин. Шанба куни айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг