28 сентябрь куни Тошкент шаҳри Миробод туманида Saz-Le 60 русумли автобус бетон устунга урилиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Соат 13:20 да туманнинг Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида 1998 йилда туғилган ҳайдовчи автобусда руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомашина бетон устунга урилган.
Автобус ойнаси синган, шунингдек, машинанинг олд қисмига шикаст етган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.