Навоий вилоятида Nexia-2 ағдарилиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати «Газета.uz» сўровига асосан маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа 20 октябрь куни Томди туманида содир бўлган. Бунинг оқибатида 2 киши воқеа жойида, яна 1 киши кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этди.

ЙТҲ сабаби ўрганилганда, Nexia-2 тезликни ошириши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетгани аниқланди. Ҳолат юзасидан Томди тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.