Тошкент шаҳри Сергели туманида учта транспорт иштирокида ЙТҲ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар қилди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 26 сентябрь куни соат 01:00 ларда Сергели тумани Хонобод кўчаси 12 бекат қаршисида 2002 йилда туғилган С.Б. бошқарувида бўлган MAN юкмашинаси, 2001 йилда туғилган Д.Ш. бошқарувида бўлган Cobalt ҳамда 1957 йилда туғилган Ш. Ф. бошқарувида бўлган HOWO юкмашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида MAN ҳамда HOWO русумли юк машинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган ва шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

йтҳ

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.