27 август куни соат 03:30 атрофида Тошкент вилояти Ангренда юк машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Шаҳар ҳудудидан ўтган ҳалқаро аҳамиятдаги А-373 автомобил йўлининг 183-километрида Shacman русумли юк автотранспорт ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланаётган Cobalt ва Volkswagen crafter русумли юк автомашиналари билан тўқнашган.

Шундан сўнг Shacman йўл четида ҳаракатсиз турган Man русумли юк автомобилига урилиб тўхтаган.

ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи тан жароҳати олиб, шаҳар марказий шифохонасига ёткизилган. Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.