Тошкент шаҳрида Yutong электробуси ва Nexia ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.

Воқеа 2023 йилнинг 15 сентябрь куни соат 09:23 да Сайҳун кўчасида содир бўлган. Унда 1-автобус саройи филиали тасарруфидаги Yutong русумли 13Т-сонли «Шимолий вокзал — Сувсоз мавзеси» йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи С.С. бошқарувидаги электробус, Миробод тумани, Сайҳун кўчасидан светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб кетаётган вақтда, электроаппарат қаршисида Nexia чиқиб қолган. Оқибатда ЙТҲ содир бўлган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, электробус ва енгил автомобиль техник шикастланган.

Қайд этиш керак, ушбу чорраҳада Фарғона йўлидан келаётган автомобиллар учун светофор йўқ, дарахтлар кўришни чеклайди.