12 октябрь куни соат 22:50 ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 82-сонли «Юнусобод массиви-17-квартал — Ибн Сино массиви-1» йўналишида ҳаракатланаётган Yutung русумли йўловчи автобуси Nexia-3 билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Бошқарма маълумотларига кўра, ҳодиса асосий йўлдан автобус йўлига ўтиб кетган автомобиль ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги туфайли юзага келган.

Фото: Виталий Болбас.Фото: Виталий Болбас.

ЙТҲ вақтида автобусда фақат битта йўловчи бўлган, жабрланганлар йўқ, дейилади компания хабарида.

«Газета.uz» қабул қилган суратларда автобус хавфсизлик оролчасига чиқиб кетгани ва олд қисми шикастлангани кўрсатилган. Енгин автомобиль ҳам шикастланган.