19 сентябрь куни соат 21:00 атрофида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Янги Ўзбекистон кўчасида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.

Спиртли ичимлик истеъмол қилган Nexia-3 ҳайдовчиси руль бошқарувни йўқотиши оқибатида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Nexia-1 ва Spark автомашиналари билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида 3 нафар шахс воқеа содир бўлган жойда вафот этган. 5 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.