25 сентябрь куни Навоий вилоятида одамлар ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди, деб хабар берди «Газета.uz»га вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати.

ЙТҲ соат 21:20 да Навоий — Зарафшон — Учқудуқ автомобиль йўлида содир бўлган. Nexia автомашинасининг 1998 йилда туғилган ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, 25 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги бошқа Nexia автомобили билан тўқнашган.

йтҳ, навоий вилояти

Икки йўловчи оғир жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бир йўловчи шифохонада вафот этган. Ҳар икки ҳайдовчи Зарафшон шаҳри шифохонасига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.