21 октябрь куни соат 20:00 да Ўрта Чирчиқ туманида олтита автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Воқеа 4Р-22 автомагистралининг 20-километрида содир бўлган. Барча машиналар бир йўналишда ҳаракатланган. Тўқнашувга ёмғирли ҳавода масофани сақламаслик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳайдовчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган, дейилади хабарда.