Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Isuzu автобуси ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

8 ноябрь куни соат тахминан 07:20 ларда Олмалиқ шаҳар Тотувлик ва Эҳтиром кўчалари кесишган чорраҳада (24 ёшли ҳайдови А.Ғ. бошқарувида бўлган) Cobalt транспорт воситаси ва (56 ёшли ҳайдовчи С.С. бошқарувида бўлган) Isuzu автобус иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Cobalt транспорт воситасининг мотор қисмида қисқа туташув содир бўлиши оқибатида автоулов қисман ёнган. Ёнғин қисқа муддат ичида ҳудудий ФВБ томонидан бартараф этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.