Тошкентда бир кунда йўловчи автобуси билан боғлиқ иккинчи йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Аввалроқ «Газета.uz» Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси Ашхобод боғи чорраҳасида MAN русумли 21-сонли автобус йўл қатнов қисмининг чап бўлагида тўхтаб турган Nexia-1 автомобилнинг орқа қисмига бориб урилгани ҳақида ёзган эди.

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг хабар қилишича, автобус йўл қатнов қисмининг чап бўлагида ҳеч қандай авария ҳолатини англатувчи белгиларини қўймасдан ва авария чироқларини ёқмасдан тўхтаб турган енгил автомобилга бориб урилган.

Автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

йтҳ, йўловчи автобуси

Шу куни Мирзо Улуғбек туманида Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасида «Буюк Ипак йўли — Чингелди» метро йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 151-сонли йўловчи автобуси Equinox русумли автомашина билан тўқнашиб кетди.

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматининг «Газета.uz» сўровига кўра жавоб беришича, кроссовер қайрилиб олмоқчи бўлган автобуснинг олд қисмига келиб урилган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.