«исроил» тегли мақолалар


Байден: «ҲАМАС каби террорчи ва Путин каби тиранлар ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»
20 октябр 2023, 15:16

Байден: «ҲАМАС каби террорчи ва Путин каби тиранлар ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

АҚШ президенти Жо Байден аҳолига телемурожаатида ҲАМАС ҳамда Россия президенти Владимир Путин «демократияни бутунлай йўқ қилмоқчи»лигини ва Америка террорчилар ва золимларнинг ғалаба қозонишига йўл қўймаслигини айтди. У америкаликларни Украина ва Исроилни қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.

«Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз» — Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги касалхонага берилган зарба ҳақида
18 октябр 2023, 11:49

«Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз» — Ўзбекистон ТИВ Ғазодаги касалхонага берилган зарба ҳақида

18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига зарба берилиши оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ буни «даҳшатли зўравонлик» деб атади. «Буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз», — дейилади вазирлик хабарида.

ҲАМАС ҳужумлари оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган — Исроил ТИВ
16 октябр 2023, 13:36

ҲАМАС ҳужумлари оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган — Исроил ТИВ

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС ҳужумлари оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, 4 киши бедарак йўқолганини маълум қилди. Уруш туфайли Исроилда жами 148 нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлган, 143 киши бедарак йўқолган.

Исроилдаги ОТМда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди
15 октябр 2023, 20:33

Исроилдаги ОТМда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди

Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди. Улар ўқишни онлайн давом эттиришади.

Uzbekistan Airways Исроилга парвозларни давом эттиради — элчихона
12 октябр 2023, 09:13

Uzbekistan Airways Исроилга парвозларни давом эттиради — элчихона

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Тель-Авивга парвозларни давом эттирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси.

Исроил ва Ғазода ватандошларимиз асирга олингани ҳақида маълумот йўқ — Ўзбекистон элчихонаси
11 октябр 2023, 17:26

Исроил ва Ғазода ватандошларимиз асирга олингани ҳақида маълумот йўқ — Ўзбекистон элчихонаси

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат ҳудуди ва Ғазо секторида мажбуран ушлаб турилганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди. Шунингдек, Исроилда яшаётган Ўзбекистон фуқароларидан алоқага чиқиш сўралди.

Исроил — Фаластин урушининг бешинчи куни. Асосий янгиликлар
11 октябр 2023, 14:11

Исроил — Фаластин урушининг бешинчи куни. Асосий янгиликлар

ҲАМАСнинг икки етакчиси ҳалок бўлди, Эрон Исроилнинг ҳарбий ва разведка соҳасидаги «тузатиб бўлмас мағлубиятини» олқишлади, БМТ комиссияси ҲАМАС ва Исроилнинг ҳаракатларини қораламоқда, ОАВ Исроил электр ва сув етказиб беришни тўхтатган минтақада гуманитар фалокат юз бераётгани ҳақида ёзмоқда.

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар
10 октябр 2023, 11:34

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар

Исроил ҲАМАС гуруҳининг ҳаракатларига жавобан Ғазо секторини «тўлиқ блокада» қилишга буйруқ берди. Фаластин ССВ беморлар кўпайиб кетган касалхоналарга шошилинч тиббий ёрдам таъминотини етказиб бериш учун хавфсиз йўлак очишга чақирмоқда.

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар
9 октябр 2023, 16:56

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар

Исроилда қурбонлар сони 700 нафардан ошди, 2200 дан ортиқ одам жароҳатланган. Ғазо секторида эса камида 413 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 2300 киши яраланган. ОАВ Эрон ҲАМАСга ёрдам бергани ҳақида ёзди, Эроннинг ўзи эса буни рад этди.

Исроилдан Ўзбекистонга авиарейслар бекор қилингани йўқ — элчихона
9 октябр 2023, 11:44

Исроилдан Ўзбекистонга авиарейслар бекор қилингани йўқ — элчихона

Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган фуқаролардан Ўзбекистонга учиш учун бемалол авиачипта олиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, фуқаролардан Исроилдаги яқинлари йўқолган ёки яраланган бўлса, консуллик бўлимини хабардор қилиш сўралди.

Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди
5 октябр 2023, 10:17

Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди

Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди. У бу лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келган Феруза Маҳмудованинг ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон ва Исроил авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловни бекор қилди
7 сентябрь 2023, 10:56

Ўзбекистон ва Исроил авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловни бекор қилди

Ўзбекистон ва Исроил ҳаво қатновини амалга оширишда авиакомпаниялар сони бўйича чекловларни бекор қилди. Бу бўйича 1996 йилда кучга кирган ҳаво транспорти тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритилди.

Самарқандда фуқароларни АҚШ ва Исроилга ноқонуний жўнатмоқчи бўлганлар ушланди
26 июл 2023, 16:38

Самарқандда фуқароларни АҚШ ва Исроилга ноқонуний жўнатмоқчи бўлганлар ушланди

Пахтачи туманида фуқарони 18 500 доллар эвазига Исроилга, Пайариқда эса 16 000 долларга АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди.

Исроил парламенти Олий суд ваколатларини чеклади
24 июл 2023, 21:24

Исроил парламенти Олий суд ваколатларини чеклади

Исроил парламенти суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида энг баҳсли қонун лойиҳаларидан бирини кўпчилик овоз билан қабул қилиб, Олий суд ваколатларини чеклади. Ислоҳот лойиҳаси мамлакатда олти ойдан бери давом этаётган оммавий норозиликларни келтириб чиқарди.

Исроилда суд ислоҳотига қарши яна норозиликлар бўлмоқда
19 июл 2023, 10:40

Исроилда суд ислоҳотига қарши яна норозиликлар бўлмоқда

Исроилда баҳсларга сабаб бўлган суд ислоҳоти лойиҳасига қарши янги йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Минглаб намойишчилар мамлакат бўйлаб йўлларни тўсиб қўйди, бир қанча шаҳарларда полиция билан тўқнашувлар бўлмоқда.

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Исроилга кичик ҳисобда ютқазиб, турнирни тарк этди
31 май 2023, 09:31

Футбол бўйича U-20 ЖЧ. Ўзбекистон Исроилга кичик ҳисобда ютқазиб, турнирни тарк этди

Аргентинада ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистон учун ниҳоясига етди. Нимчорак финалда улар сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, Исроилга мағлуб бўлди.

Исроил бош вазири норозилик намойишлари туфайли суд ислоҳотини кейинга қолдирди
28 март 2023, 20:39

Исроил бош вазири норозилик намойишлари туфайли суд ислоҳотини кейинга қолдирди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху оммавий норозилик ва иш ташлашларга сабаб бўлган суд-ҳуқуқ ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишни кечиктирди. Лойиҳа танқидчилари ислоҳот мамлакатдаги назорат ва мувозанат тизимига путур етказишини таъкидламоқда.

Бенямин Нетаняху Исроилдаги парламент сайловларида ғалаба қозонди
4 ноябр 2022, 15:30

Бенямин Нетаняху Исроилдаги парламент сайловларида ғалаба қозонди

Ўтган йили лавозимини тарк этган Исроилнинг собиқ бош вазири Бенямин Нетаняху Кнессетга сайловларда ғалаба қозонди — унинг «Ликуд» партияси парламентдаги энг кўп ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистонликларни Исроилда вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги халқаро битим тасдиқланиши мумкин
17 сентябрь 2022, 14:05

Ўзбекистонликларни Исроилда вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисидаги халқаро битим тасдиқланиши мумкин

Меҳнат вазирлиги Исроилда вақтинчалик ишлаш имкониятини кўзда тутувчи қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди. Битим имзоланган тақдирда, Ўзбекистон фуқаролари Исроилда дастлаб қария ва ногиронларни парваришлаш, иккинчи босқичда эса қурилиш ва бошқа соҳаларга жалб этилади.

Ўзбекистон ва Исроил меҳнат миграцияси бўйича битим имзолади
28 июл 2022, 10:04

Ўзбекистон ва Исроил меҳнат миграцияси бўйича битим имзолади

Ўзбекистон ва Исроил ҳукуматлари ўртасида ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида вақтинча иш билан таъминлаш тўғрисида битим имзоланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг