Исроилнинг Холон технология институтида (ХИТ) таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар 15 октябрь куни Тошкентга учиб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.

Тел-Авив жанубидаги Холон шаҳрида жойлашган институт билан талабаларнинг Ўзбекистонда ўқишини онлайн форматда давом эттириш бўйича келишувга эришилди, дейилади хабарда.

Элчихона талабаларни ватанга жўнатишда ХИТ, Ўзбекистон Миллий университети, Бухоро ва Самарқанд давлат университетлари, шунингдек, Uzbekistan Airways ваколатхонасининг ёрдамини таъкидлади.