«бухоро» тегли мақолалар


Бухорода эркак ўзини автобус тагига ташлаб, жонига қасд қилди
29 сентябрь 2023, 17:48

Бухорода эркак ўзини автобус тагига ташлаб, жонига қасд қилди

Бухорода хоразмлик 23 ёшли эркак ўзини автобус ғилдираклари остига ташлаб, воқеа жойида вафот этди. Марҳум Тошкентда IELTS имтиҳонини топшириб, уйига қайтаётган бўлган.

Бухорода 26,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар қамалди
18 сентябрь 2023, 13:18

Бухорода 26,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар қамалди

Когон туманида табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, 26,1 млрд сўм зарар етказган тадбиркорлар аниқланди. Улар 11 ва 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бухорода Spark`да 25 нафар болани олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди (видео)
16 сентябрь 2023, 18:10 1

Бухорода Spark`да 25 нафар болани олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди (видео)

Бухоро вилоятида Spark автомобилида 25 нафар ёш болани миндириб олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилди. Ҳайдовчи боғча мудираси бўлиб, болаларни уйига шундай тарзда олиб кетаётгани маълум бўлди.

Бухоро вилояти ишсизликни тўлиқ бартараф этмоқчи
7 сентябрь 2023, 09:17

Бухоро вилояти ишсизликни тўлиқ бартараф этмоқчи

2025 йил охиригача Бухоро вилоятини аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантириш режалаштирилмоқда. Вилоятда 1 миллиондан ортиқ меҳнатга лаёқатли аҳоли истиқомат қилади. Расмий равишда 76 минг киши ишсиз ҳисобланади.

Президент Бухорога ташриф буюради
10 август 2023, 13:46

Президент Бухорога ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев икки кун давомида Бухоро вилоятида бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистонда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши кутилмоқда.

Бухорода 2 шахс фуқарони техникумга ўқишга киритиш эвазига $1000 олгани айтилмоқда
2 август 2023, 12:03

Бухорода 2 шахс фуқарони техникумга ўқишга киритиш эвазига $1000 олгани айтилмоқда

Шофиркон туманида 2 шахс фуқарони юқори ваколатли танишлари орқали жамоат саломатлик техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 1000 доллар олганликда гумонланмоқда. Ҳолат тергов остида.

Бухородаги 23 та савдо дўкони ёниб кетди
1 август 2023, 09:20

Бухородаги 23 та савдо дўкони ёниб кетди

Тунда Бухоро шаҳридаги икки қаватли савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин сабаб 15 та дўкон ва мажмуа яқинидаги бозорнинг 8 та дўкони ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Бухорода баландлиги 100 метр бўлган илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди
25 июл 2023, 18:54

Бухорода баландлиги 100 метр бўлган илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди

Бухоро вилоятида шамол электр станцияси қурилиши доирасида баландлиги 100 метр, парраклари 84 метр бўлган илк турбина ўрнатилди. Бу қурилмадан яна 157 та ўрнатилиши керак. Станцияларнинг илк қувватлари 2024 йилда ишга туширилади.

Сўнгги 5 йилда яшиллик даражаси Тошкентда 33, Бухорода эса 37 фоизгача қисқарди
12 июл 2023, 15:39

Сўнгги 5 йилда яшиллик даражаси Тошкентда 33, Бухорода эса 37 фоизгача қисқарди

Қурилиш ишлари тезлашиши оқибатида Тошкент шаҳрининг қатор туманларида ва Бухоро шаҳрида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 33−37 фоизгача қисқарди. Хусусан, кўрсаткич Шайхонтоҳур туманида 26 фоизга, Яккасаройда 23 фоизга, Олмазорда 33 фоизга, Мирзо Улуғбекда 18 фоизгача камайган.

Бухоронинг тарихий қисмида қиз ва йигитнинг рақси майда безорилик сифатида баҳоланди
4 июл 2023, 22:00

Бухоронинг тарихий қисмида қиз ва йигитнинг рақси майда безорилик сифатида баҳоланди

Тармоқларда Бухородаги «Пойи Калон» ёдгорлиги фонида қиз ва йигитнинг рақси акс этган видео тарқалди. Видео бир йил муқаддам тасвирга олинган, вилоят ИИБ уларнинг ҳаракатларини «маданиятсизлик» деб атади. Ёшларга майда безорилик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бухорода 16 туп дарахтни кесган фуқарога нисбатан иш очилди
28 июн 2023, 14:18

Бухорода 16 туп дарахтни кесган фуқарога нисбатан иш очилди

Бухоро шаҳарида фуқаро 16 туп дарахтни кесиб ташлаб табиатга 259 млн сўм зарар етказди. Унга нисбатан иш очилиб, судга юборилди.

Бухорода 18 ёшли талаба қиз 6-қаватдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди
13 июн 2023, 18:27

Бухорода 18 ёшли талаба қиз 6-қаватдан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди

Бухорода Осиё халқаро университети талабаси ижарада яшаган уйнинг 6-қаватидан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди. 18 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари бўйича тахминлар ишлаб чиқилиб, текширилмоқда.

Бухорода испаниялик эркак савдолашаётган вақтида тўсатдан вафот этди
11 июн 2023, 10:11

Бухорода испаниялик эркак савдолашаётган вақтида тўсатдан вафот этди

Бухорода савдо растаси олдида савдолашиб турган 65 ёшли испаниялик эркак ҳушидан кетиб, вафот этди. Ҳолат бўйича шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Бухорода эркак хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди
29 май 2023, 12:18

Бухорода эркак хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди

Когон шаҳрида эр хотинини рашк сабаб пичоқлаб ўлдирди. Жанжални ажратмоқчи бўлган эркакнинг онаси ҳам жароҳат олди.

Бухородаги 5 та археологик ёдгорликка 291 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди
27 май 2023, 10:38

Бухородаги 5 та археологик ёдгорликка 291 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди

Ромитан туманидаги 5 та археология ёдгорлигига жами 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилган. Уларда ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилган. Ёдгорликлар орасида энг катта зарар ўрта асрларга оид Тепа-9 объектига етган.

Бухорода 13 ёшли қиз янгаси мажбурлови билан бир неча бор зўрлаб келингани айтилмоқда
2 май 2023, 15:58

Бухорода 13 ёшли қиз янгаси мажбурлови билан бир неча бор зўрлаб келингани айтилмоқда

Қоракўл туманида акаси васийлигида қолган қиз янгасининг мажбурлови билан зўрлангани айтилмоқда. Ҳозирда Бухоро вилояти ИИБ томонидан ЖКнинг 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш моддаси бўйича 4 киши қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бухорода газ баллони ёрилиши оқибатида 2 киши 90−95 фоиз куйиб, шифохонага ётқизилди
29 апрель 2023, 10:00

Бухорода газ баллони ёрилиши оқибатида 2 киши 90−95 фоиз куйиб, шифохонага ётқизилди

Бухоро шаҳридаги автоустахонада 50 литрли суюлтирилган маиший газ баллони портлади. Оқибатда 90−95 фоиз куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган 2 беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Бухорода эркак бошқанинг дўконини 51 минг долларга сотмоқчи бўлди
28 апрель 2023, 12:01

Бухорода эркак бошқанинг дўконини 51 минг долларга сотмоқчи бўлди

Бухорода эркак сохта паспорт ва шартномани кўрсатиб, бировнинг дўконини икки аёлга 50,8 минг долларга сотмоқчи бўлди.

Бухорода мактаб директори 900 минг сўм пора билан ушлангани айтилмоқда
23 апрель 2023, 10:44

Бухорода мактаб директори 900 минг сўм пора билан ушлангани айтилмоқда

Қоракўл туманидаги мактаблардан бирининг директори 900 минг сўм пора билан ушлангани айтилмоқда. У бу пулни фуқароларни фаррош ва қоровул лавозимига ишга қабул қилгани эвазига олаётганда қўлга тушган.

Бухорода эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди
12 апрель 2023, 11:55

Бухорода эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди

Пешку туманида қўшнисига тегишли эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаган эркак 15 суткага қамалди. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг