28 май куни Бухоро вилояти Когон шаҳрида эркак рашк сабаб хотини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Ўша куни соат 17:30 атрофида 31 ёшли Ш. Х. турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди бўлган 32 ёшли Г. Х. билан оилавий келишмовчилик — рашк туфайли ўзаро тортишиб, жанжал қилган. Шу пайтда эркак ошхона пичоғи билан хотини танасининг кўкрак, бўйин, қўл каби турли соҳаларига бир неча маротоба уриб, қасддан ўлдирган.

Жанжални ажратиш мақсадида ҳаракат қилган гумонланувчининг онаси О.Х. ҳам ўнг билак соҳасидан жароҳат олиб, касалхонага мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эркак Жиноят процессесуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.