10 июнь куни Бухоро шаҳридаги Осиё халқаро университети талабаси ижарада яшаган уйининг 6-қаватидан ўзини ташлаб юборди, дея хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

2005 йилда туғилган қиз воқеа жойида вафот этган. Марҳумнинг ўлими бўйича судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, марҳуманинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган тахминлар ишлаб чиқилиб, текширилмоқда, дейилади хабарда.