7 июнь куни Бухорода Испания фуқароси тўсатдан вафот этди, деб хабар бермоқда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати.

1958 йилда туғилган Амез Перез Антонио Бухоронинг тарихий қисмида жойлашган Ҳақиқат кўчасини айланиб юрган. Тарихий буюмлар савдо растаси олдида савдолашиб турган вақтида тўсатдан ҳушидан кетиб, воқеа жойида вафот этган.

Унинг тоби қочиб йиқилганидан 22 дақиқа ўтиб, тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб келган. Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.