Бухоро вилояти йўл ҳаракати инспекторлари томонидан Spark автомобилида 25 нафар болаларни олиб кетаётган ҳайдовчини тўхтатилди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар қилди.

Аниқланишича, хусусий боғчада ишловчи ҳайдовчи аёл болаларни уйга шу тарзда олиб кетаётганини маълум қилган. Видеода болаларнинг камида бештаси машинанинг олди ўриндиғида, учтаси юкхонада, қолган болалар орқа ўриндиқда ва унинг остида кетаётганини кўриш мумкин.

Ҳолат ҳайдовчининг маҳалласида жамоатчилик муҳокама қилинган. ЙҲХХ видеода ҳайдовчига қандай жазо қўлланилгани ҳақида маълумот бермаган.