«бухоро» тегли мақолалар


Бухорода ертўлада яширин фаолият кўрсатаётган майнинг фермаси аниқланди
9 апрель 2023, 12:27

Бухорода ертўлада яширин фаолият кўрсатаётган майнинг фермаси аниқланди

Бухоролик фуқаро ўз уйининг ертўласида яширин майнинг фермасини очгани аниқланди. У юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, давлатга 93 млн сўмлик зарар етказган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бухорода фуқаро томорқасига зарар етказган эшакнинг қулоқларини кесиб ташлади
8 апрель 2023, 13:52

Бухорода фуқаро томорқасига зарар етказган эшакнинг қулоқларини кесиб ташлади

Пешку туманида фуқаро қўшнисининг эшаги томорқага зарар етказгани учун унинг қулоқларини кесиб ташлади. Жонивор кўп қон йўқотиши оқибатида нобуд бўлди. Фуқаро 3 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Бухородаги уч киши қулаган аттракциондан фойдаланиш тақиқланган бўлган
28 март 2023, 15:49

Бухородаги уч киши қулаган аттракциондан фойдаланиш тақиқланган бўлган

Бухородаги «Сомонийлар» истироҳат боғида уч киши, жумладан, ёш бола қулаган аттракциондан фойдаланиш тақиқланган бўлган.

Бухорода тадбиркорлар салкам 12 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилишда гумонланмоқда
4 март 2023, 14:41

Бухорода тадбиркорлар салкам 12 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилишда гумонланмоқда

Ғиждувон туманида автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларининг 3 тасида табиий газ талон-торож қилингани айтилмоқда. Оқибатда давлат манфаатларига 11,8 млрд сўм зарар етказилган. Мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Сочи ва Бухоро тўғридан-тўғри рейслар билан боғланди
30 январ 2023, 11:15

Сочи ва Бухоро тўғридан-тўғри рейслар билан боғланди

Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Сочи — Бухоро — Сочи йўналиши бўйича чартер рейсларни йўлга қўйди. Қатновлар ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилади.

Бухорода болалар «Цинепар» сиропидан вафот этгани ҳақида ёлғон хабар тарқатилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
26 январ 2023, 10:20

Бухорода болалар «Цинепар» сиропидан вафот этгани ҳақида ёлғон хабар тарқатилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бухоро прокуратураси вилоятда 23 бола «Цинепар» сиропини ичгач вафот этгани ҳақида ёлғон ахборот тарқатилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухорода «Цинепар» сиропидан 23 бола вафот этгани рад этилди
25 январ 2023, 15:43

Бухорода «Цинепар» сиропидан 23 бола вафот этгани рад этилди

ССВ Бухоро вилоятида «Цинепар» сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини маълум қилди. Шунингдек, фуқаролардан шифокор кўрсатмасисиз, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик сўралди.

«Бухоро туризм маркази» учун бошқа ер майдони танланади
15 январ 2023, 16:45

«Бухоро туризм маркази» учун бошқа ер майдони танланади

Бухоро вилояти ҳокимлиги кўҳна шаҳар марказида қурилиши режалаштирилган «Туризм маркази» учун «бошқа мақбул ер майдонлари танланиши»ни маълум қилди. Маълумотларга кўра, марказ қурилишини тўхтатиш ҳақида президент Шавкат Мирзиёев топшириқ берган.

Бухоро марказида сайёҳлик марказини қуриш учун ўнлаб бинолар бузилиши мумкин. Аҳоли норози
15 январ 2023, 13:07

Бухоро марказида сайёҳлик марказини қуриш учун ўнлаб бинолар бузилиши мумкин. Аҳоли норози

Бухоро марказида сайёҳлик марказини қуриш режалаштирилмоқда. Буюртмачи сифатида Enter Engineering компанияси танланди. 32,6 га майдонда мажмуани барпо этиш учун ҳокимлик, прокуратура бинолари, стадион ва бошқалар бузилиши мумкин. Аҳоли президентга мурожаат билан чиқди.

Қурилиш вазири: «Туризм маркази қурилиши ҳозирча лойиҳа»
14 январ 2023, 15:34

Қурилиш вазири: «Туризм маркази қурилиши ҳозирча лойиҳа»

Қурилиш вазирининг айтишича, Бухорода туризм маркази қурилиши ҳали лойиҳа. Унинг сўзларига кўра, расмийлар лойиҳани амалга оширишга қарор қилган — биноларни хатловдан ўтказилмоқда, ЮНEСКО билан келишув ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, аҳолига товон пули тўлаш режалаштирилган.

Бухорода тадбиркор гаровдаги бинони қайта қимматга гаровга қўйиб, 1,3 млрд сўм кредитни ўзлаштирди
13 январ 2023, 12:56

Бухорода тадбиркор гаровдаги бинони қайта қимматга гаровга қўйиб, 1,3 млрд сўм кредитни ўзлаштирди

Бухоро шаҳрида оилавий корхона раҳбари банкнинг собиқ масъуллари билан келишиб, кредит таъминоти учун гаровга қўйилган меҳмонхона биносини қайта қимматроққа гаровга қўйган. Қўшимча бино қуриш учун яна кредит олиб, жами 1,3 млрд сўм пулни талон-торож қилди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Бухородаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
7 январ 2023, 09:22

Бухородаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Ғиждувон туманидаги савдо мажмуасида ёнғин келиб чиқди. 8 та қутқарув экипажи 2,5 соат давомида ёнғинни ўчирди. Ҳодиса оқибатида мажмуанинг 250 квадрат метр майдони ёнди.

Бухорода икки аёл ўзини осиб қўйиб вафот этди
5 январ 2023, 12:28

Бухорода икки аёл ўзини осиб қўйиб вафот этди

Пешку туманида 21 ва 24 ёшли аёллар уйида ўзини осиб қўйди. Уларнинг иккиси ҳам вафот этди. Туман прокуратураси томонидан текширув бошланди.

Бухородаги ўқув маркази ертўласида портлаш юз берди
4 январ 2023, 10:35

Бухородаги ўқув маркази ертўласида портлаш юз берди

Бухоро шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган ўқув маркази ертўласида портлаш содир бўлди. 3 дона эшик ва ром жойидан силжиган ва 70 кв.м майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган. Жароҳат олганлар йўқ.

Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани рад этилди
29 декабр 2022, 14:36

Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани рад этилди

Бухоро шаҳрида 7 қаватли уй қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалганди. ФВВ ва Қурилиш вазирлиги буни рад этиб, аслида 7-қаватдаги 3 дона бетон плита тушиб кетганини маълум қилди. Бу ҳолатда ҳеч ким жароҳат олмаган.

Бухорода юк машиналаридан ташкил топган тўй кортежи тўхтатилди
15 декабр 2022, 11:36

Бухорода юк машиналаридан ташкил топган тўй кортежи тўхтатилди

Бухоро вилоятидан ўтган М-37 халқаро автомагистралида ЙҲХБ ходимлари юк машиналаридан иборат тўй кортежини тўхтатди. Машиналар жарима майдончасига жойлаштирилди.

Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди
2 декабр 2022, 11:06

Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди

ДХХ ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан Ромитан туманида 456 дона майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқлади. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ферма давлатга 2 млрд 530 млн сўм миқдорида зарар етказгани маълум бўлди.

Бухорода ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризаси билан ишдан кетди
16 ноябр 2022, 15:42

Бухорода ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризаси билан ишдан кетди

Бухоро шаҳридаги 4-мактабда дарс вақтида синфдаги барча ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризаси билан ишдан бўшатилди. Ҳолат бўйича ўрганиш ишлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида давом этмоқда.

Бухоролик 22 ёшли йигит 29 яшар хотини ва 5 яшар ўғлини ўлдириб, сўнг ёқиб юборди
11 ноябр 2022, 22:23

Бухоролик 22 ёшли йигит 29 яшар хотини ва 5 яшар ўғлини ўлдириб, сўнг ёқиб юборди

Бухоролик 22 ёшли йигит рашк сабабли 29 ёшли хотинини соч қуритиш ускунаси сими билан бўғиб ўлдирди. Сўнгра ҳодисага гувоҳ бўлган 5 яшар ўғлини ҳам ўлдириб, хар иккисининг жасадларини ёқиб юборди. Ҳодиса Тошкент-Бухоро йўлининг Ғаллаорол туманидан ўтган қисмида содир бўлган.

Бухорода бино қулаши оқибатида бир киши жароҳатланди
1 ноябр 2022, 11:47

Бухорода бино қулаши оқибатида бир киши жароҳатланди

«Когон Қурувчи монтаж» МЧЖга қарашли бинонинг юк конструкциялари (регил плиталари) қулади. Оқибатда қурувчи бўлиб ишлаётган фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг