«бухоро» тегли мақолалар


Бухорода ўз-ўзидан отилиб кетган милтиқ аёлни жароҳатлади
21 октябр 2022, 17:12

Бухорода ўз-ўзидан отилиб кетган милтиқ аёлни жароҳатлади

Олот туманида машинадаги қурол ўз-ўзидан отилиб кетиши оқибатида аёл оёғидан жароҳат олди.

Бухорода хонадонда газ портлаши оқибатида 2-синф ўқувчиси вафот этди
19 октябр 2022, 11:18

Бухорода хонадонда газ портлаши оқибатида 2-синф ўқувчиси вафот этди

Қоракўл туманидаги хонадонларнинг бирида газ чақнаши содир бўлди. Оқибатда 2-синф ўқувчиси олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жакарта-Бухоро-Жакарта йўналишида мунтазам авиақатновлар ташкил этиш таклиф этилди
18 октябр 2022, 15:31

Жакарта-Бухоро-Жакарта йўналишида мунтазам авиақатновлар ташкил этиш таклиф этилди

Ўзбекистон вакиллари Индонезиянинг Garuda Group авиакомпанияси президенти билан учрашди. Унда Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари томонидан Жакарта — Бухоро — Жакарта йўналишида мунтазам авиақатновни ташкил этиш таклиф этилди.

Бухорода «Замин» фонди лойиҳаси бўйича ичимлик суви билан таъминланган мактаблар сони 16 тага етди
30 сентябрь 2022, 17:29

Бухорода «Замин» фонди лойиҳаси бўйича ичимлик суви билан таъминланган мактаблар сони 16 тага етди

Бухорода «Замин» фонди лойиҳаси бўйича 16 мактаб ичимлик суви ва канализация тизими билан таъминланди. «Газета.uz» шу пайтгача мактаб маъмурияти ва маҳаллий аҳоли тоза ичимлик суви етишмаслиги сабабли қандай ноқулайликларга дуч келгани билан қизиқди.

Бухорода зиёрат туризми объектларини яхшилаш учун 40 млрд сўм ажратилади
19 сентябрь 2022, 19:20

Бухорода зиёрат туризми объектларини яхшилаш учун 40 млрд сўм ажратилади

Президент Бухорода зиёрат туризми объектлари инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетга 40 млрд сўм ажратиш топшириғини берди. Шунингдек, Индонезия, Малайзия, Ҳиндистон ва араб давлатларидан авиарейсларни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Бухоролик тадбиркорга ҳисобланган солиқ қарздорлиги бизнес-омбудсман ёрдамида бекор қилинди
6 сентябрь 2022, 12:34

Бухоролик тадбиркорга ҳисобланган солиқ қарздорлиги бизнес-омбудсман ёрдамида бекор қилинди

Бухоро шаҳрида тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатиш бўйича шаҳар солиқ инспекциясига ариза тақдим этган. Мазкур аризага муносабат билдирилмаслиги оқибатида қўшимча солиқ қарздорлиги пайдо бўлган. Тадбиркорнинг мурожаатига кўра бизнес-омбудсман ҳисобланган 2 млн сўмга яқин қарздорликни бекор қилди.

Бухорода юк машинаси уриб юборган тўсиқ кекса аёлга бориб тегди
29 июл 2022, 17:36

Бухорода юк машинаси уриб юборган тўсиқ кекса аёлга бориб тегди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида юк машинаси уриб юборган тўсиқ ўша пайтда йўлни кесиб ўтаётган аёлга бориб тегди. Пиёда касалхонада вафот этган.

Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган илк халқаро адабий фестиваль нега тўхтатилди?
12 июл 2022, 20:24

Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган илк халқаро адабий фестиваль нега тўхтатилди?

Сентябрь ойида Тошкент ва Бухорода халқаро адабий фестиваль ўтказилиши кутилаётганди. Бироқ, тадбир дастури, иштирокчилар рўйхати шакллантирилган бўлишига қарамай, маҳаллий ҳамкор — Ёзувчилар уюшмаси ташкилотчилар сафидан чиқди ва фестиваль тўхтатилди. «Газета.uz» Ёзувчилар уюшмасидан изоҳ ололмади.

«Замин» фонди Ғиждувонда бешта мактабни ичимлик суви билан таъминлади
5 июл 2022, 18:04

«Замин» фонди Ғиждувонда бешта мактабни ичимлик суви билан таъминлади

«Замин» фонди «Ўзсувтаъминот» ва ХТВ билан ҳамкорликда Бухородаги умумтаълим мактабларида сув таъминоти, санитария ва гигиена лойиҳасини якунлади. Унга кўра, Ғиждувонда бешта мактаб ичимлик суви билан таъминлади. Қолаверса, мактабга яқин бўлган хонадонлар ҳам ушбу сувдан фойдаланиши мумкин.

Бухорода сув таъминоти тикланди
12 июн 2022, 17:24

Бухорода сув таъминоти тикланди

Бухорода марказий магистралдаги носозлик туфайли бир кун аввал узилиб қолган сув таъминоти тўлиқ тикланди.

Бухорода сув таъминоти узилиб қолди
12 июн 2022, 03:59

Бухорода сув таъминоти узилиб қолди

Бухорода марказий қувурда рўй берган носозлик туфайли сув таъминоти вақтинча тўхтаб қолди. Вилоят ҳокими таъмирлаш ишлари билан танишди.

Бухорода ДХШ асосида янги аэропорт терминали қурилади
12 апрель 2022, 15:31

Бухорода ДХШ асосида янги аэропорт терминали қурилади

Президентга Бухоро аеропортида ДХШ асосида янги халқаро йўловчи терминалини қуриш лойиҳаси тақдим этилди. Инвестиция ҳажми 136 млн долларни ташкил қилиши кутилмоқда. Лойиҳани 2022−2024 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган.

Бухоро вилояти ҳокими ёдгорликлар нураётганига эътиборсиз масъулларни танқид қилди
4 апрель 2022, 16:05

Бухоро вилояти ҳокими ёдгорликлар нураётганига эътиборсиз масъулларни танқид қилди

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Нодир Девонбеги ва Кўкалдош мадрасаларини кўздан кечириб, уларнинг қаровсиз қолдирилгани ва нураб кетаётгани учун масъул раҳбарларни танқид қилди. Бухоро шаҳар ҳокими, вилоят ҳокимининг ўринбосари ва маданий мерос бошқармаси бошлиғига 10 апрелгача тарихий аҳамиятга молик барча обьектларни ободонлаштиришни буюрди.

Бухорода Hyatt меҳмонхонаси очилади
25 март 2022, 14:49

Бухорода Hyatt меҳмонхонаси очилади

2023 йилда Бухорода Ўзбекистондаги иккинчи Hyatt меҳмонхонаси иш бошлайди. Ушбу тармоқнинг биринчи меҳмонхонаси 2016 йилда Тошкентда очилган эди, жорий йилнинг март ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги уни сотиш жараёни бошланганини хабар қилди.

Тошкент вилоятида 4 гектар ерни $800 мингга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
19 март 2022, 12:43

Тошкент вилоятида 4 гектар ерни $800 мингга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

ДХХ Тошкент вилоятида 4 гектар ерни 800 минг долларга сотишга уриниб, олдиндан 100 минг долларни олганликда гумон қилинган икки фуқарони ушлади. Наманган ва Бухоро вилоятларида Косонсой ва Қоракўл давлат ўрмон хўжалиги ходимлари хўжаликка қарашли ерни фуқароларга ажратиб бермоқчи бўлганлиги айтилмоқда.

Бухорода ёғингарчилик туфайли қулаб тушган қалъа деворини таъмирлашга 1 млрд сўм ажратилди
15 март 2022, 16:03

Бухорода ёғингарчилик туфайли қулаб тушган қалъа деворини таъмирлашга 1 млрд сўм ажратилди

Бухородаги XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» деворини таъмирлаш учун Туризм ва маъданий мерос вазирлиги томонидан 1 млрд. сўм маблағ ажратилди. Деворнинг бир қисми тинимсиз ёмғир ёғиши туфайли қулаб тушган эди.

Бухородаги қалъа деворининг бир қисми ёғингарчилик туфайли қулаб тушди
14 март 2022, 09:55

Бухородаги қалъа деворининг бир қисми ёғингарчилик туфайли қулаб тушди

Бухорода ёғингарчилик туфайли XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» деворининг бир қисми қулаб тушди. Қалъанинг ушбу қисми 2003 йилда қайта тикланган. Маданий мерос агентлиги реставрация ишларида шошма-шошарликка йўл қўйилгани ва малакасиз ҳунармандлар томонидан амалга оширилганини таъкидлади.

Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси деворининг қулаши бўйича жиноят иши қўзғатилди
6 август 2021, 11:03

Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси деворининг қулаши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Июль ойи охирида Бухоро шаҳридаги «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушган эди. Ҳолат юзасидан «мансабга совуққонлик билан қараш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Бухорода «Абдуллахон» мадрасаси девори ўпирилиб тушди
3 август 2021, 12:09

Бухорода «Абдуллахон» мадрасаси девори ўпирилиб тушди

Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси орқа томон деворининг бир бўлаги ўпирилиб тушди. Қайд этилишича, ҳодиса иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ер ости сувларининг кўтарилиши таъсирида содир бўлган.

Бухорода 4 та болалар боғчаси ва Педагогика коллежи карантинга ёпилди
6 июл 2021, 10:25

Бухорода 4 та болалар боғчаси ва Педагогика коллежи карантинга ёпилди

Бухоро вилоятидаги 4 та болалар боғчасининг 22 нафар ходимларида ва Педагогика коллежининг 3 нафар ходимида COVID-19 аниқлангани учун мазкур муассасалар 14 кунлик карантинга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг