Бухоро вилояти Шофиркон туманида фуқарони юқори ваколатли танишлари орқали Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган 2 шахс ушланди. Ҳодиса вилоят ИИБ ҳамда департамент ўтказган текширувда аниқланди.

Аниқланишича, ғиждувонлик 2 шахс (аёл ва эркак) фуқародан Шофиркон тумани буюм бозори олдида 1000 долларни олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинган. 2 шахс шу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (Фирибгарлик) билан терговга жалб қилинган.

Агар улар айбдор деб топилса, БҲМнинг 100−300 бараваригача (БҲМ 330 минг сўм) миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.