Бухоро вилояти Қоракўл туманида мактаб директори фуқароларни ишга киритиб қўйиш эвазига пора олаётганда ушланди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси.

1965 йилда туғилган Ж. Ф. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, бошқа фуқаролар — Б.М. исмли эркакни мактаб қорувули, Н.С. исмли аёлни фаррош вазифасига ишга қабул қилган.

Эвазига мактаб хўжалик ишлари бўйича мудираси Х. Г. орқали уларнинг бир ойлик маошлари миқдорига тенг кимёвий ишлов берилган 900 минг сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.