Бухорода 23 ёшли йигит ўзини йўловчи автобуси ғилдираклари остига ташлаб, воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот котиби Шуҳрат Жалолов «Газета.uz»га маълум қилди.

Воқеа 28 сентябрь куни тахминан соат 9:30 да Бухоро-Хоразм-Туркманбоши автомобиль йўлида, «Карвон» савдо бозори яқинида содир бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода йигит бир неча дақиқа телефонда гаплашгани, тўсатдан ўзини ўтиб кетаётган йўловчи автобуси остига ташлаганини кўриш мумкин.

«Марҳум хоразмлик 23 ёшли йигит эди. Бир неча кун олдин у IELTS имтиҳонини топшириш учун Тошкентга кетган. Қайтиш йўлида номаълум сабабларга кўра у ўз жонига қасд қилди», — дейилади ички ишлар бошқармаси хабарида.

Мазкур факт юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.