Ўзбекистонлик спортчилар Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасидаги XVIII жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Мусобақада эркаклар жамоаси ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасини 4 қаватига кўтарилиш тури бўйича 3 ўринни, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш тури бўйича 3 ўринни, ёнғин ўчириш эстафетаси тури бўйича 1 ўринни ва жанговар ёйилиш тури бўйича 3 ўринни эгаллаб, умумжамоа ўртасида 1 ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоасига ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионлари кубоги топширилди. Қайд этилишича, мусобақаларда барча қитъалардан 20 дан ортиқ жамоа иштирок этган.