23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Афғонистон устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди. 6 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашув 8:1 ҳисобида якунланганди.

Дастлаб 13-дақиқада ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов узоқ масофадан жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган «Алания» ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев хет-трик (47ʼ, 53ʼ, 87ʼ) қайд этди. Шунингдек, ҳимоячи Алибек Давронов (36ʼ), ярим ҳимоячи Жасурбек Жалолиддинов (54ʼ), ҳужумчи Алишер Одилов (88ʼ), ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамролиев (90+1ʼ) ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишди. Меҳмонларнинг ягона голини Умид Мусафи (42ʼ) урди.

Ушбу ғалаба эвазига Ўзбекистон «E» гуруҳидан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Гонконгни 3:0 ҳисобида мағлуб этган Эрон эгаллаб турибди. Кейинги ўринларда Гонконг ва Афғонистон.

осиё кубоги u23, футбол

9 сентябрь куни ёшлар терма жамоаси сафарда Гонконг U-23 терма жамоаси билан учрашса, 12-сентябр куни ўз майдонида Эрон U-23 терма жамоасини қабул қилади.

2024 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги финал босқичида 16 та жамоа, жумладан, турнир ташкилотчиси Қатар ҳам иштирок этади. Улар орасида саралаш босқичи гуруҳларининг 11 та ғолиблари, шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўртта жамоа иштирок этади. Турнирнинг сўнгги босқичи 2024 йилнинг 15 апрелидан 3 майига қадар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги Осиё Кубоги-2022да Тошкентда Ўзбекистон финалда Саудия Арабистонига имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Видео

Фото

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол

осиё кубоги u23, футбол