Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларининг чорак финалида Хитой Таипейи устидан ғалаба қозонди. 30 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ўйин 2:1 ҳисобида якунланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.

Ҳужумчи Диёра Ҳабибуллаева 52-дақиқада ўйиндаги илк голни киритиб, Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Су Ю-Хсуан асосий вақт охирида (86ʼ) ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимнинг 100-дақиқасида захирадан майдонга тушган ярим ҳимоячи Умида Зоирова Ўзбекистонга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, Мидори Хонда бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларининг ярим финалида параллель ўйинда Жанубий Кореяни мағлуб этган (4:1) КХДР билан ўйнайди.

Ўзбекистон гуруҳ босқичида Мўғулистонни 6:0 ҳисобида мағлуб этган бўлсада, худди шу ҳисобда Хитойга имкониятни бой бериб, иккинчи ўринда кейинги босқичга чиқди. Турнирнинг плей-офф босқичи чорак финалдан дарҳол бошланди.

Нашр эълон қилинган пайтда Ўзбекистон 36 медаль (10 олтин, 11 кумуш ва 15 бронза) билан Осиё ўйинлари турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи учликдан Хитой, Япония ва Жанубий Корея жой олган.

Фото

аёллар терма жамоаси, осиё ўйинлари, футбол